Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОДДА ЧИГИТ ЭКИШГА КИРИШИЛДИ

×

 2020-03-16 18:21:55    1049

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишга бағишланган амалий семинар ўтказилди. 

“Марказий Фарғона” ҳудудида жойлашган “Машъал ер толаси” фермер хўжалигида ташкил этилган семинарда туман ҳокимлиги, соҳа мутасаддилари, кластер корхонаси вакиллари, фермер хўжаликлари, чигит экиш отрядлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари иштирок этди.

Туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Орифжон Халимовнинг таъкидланишича, туманда жорий йилги экиш мавсумига пухта тараддуд кўрилиб, ернинг шўри сифатли ювилди. Техника ва механизмлар, чигит, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари шай қилиб қўйилди. Ерни тайёрлаш, экиш ишларини мақбул муддатларда (10-12 иш кунида, ҳар куни 480-500 гектар) уюшқоқлик билан ўтказишга қаратилган режа-жадвал белгилаб олинган. Шу мақсадда экиш техника-механизмлари отрядларга бириктирилган ҳолда, тун-у кун ишлаши таъминланади. Ҳар бир ҳудуд ва отрядда тажрибали деҳқон ва мутахассислардан иборат гуруҳлар иш олиб боради, дала меҳнаткашларига амалий ёрдам кўрсатади.


Маълумот учун: жорий йилда туманда 158 нафар фермер хўжалигининг 6 минг 70 гектар экин майдонида ғўзанинг “8290”, “Наманган-77”, “ЎзФА-210” каби синалган навлари парвариш қилинади. Фермерлар 17 минг 700 сифатли хомашё етиштиришни зиммаларига олишган, аммо ҳосилдорликни 50 центнердан оширган ҳолда, умумий ҳосилни 25-26 минг тоннага етказишни мақсад қилишган.

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.