Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ

×

 2020-05-11 17:23:07    1128

PDF yuklash
Chop etish


“Сардоба фожеаси ҳам қурилиш соҳасида тендер комиссияси аъзоларини қинғир ишдан қайтаролмади” сарлавҳаси остида Facebook ижтимоий тармоғида тарқалган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси М. Холматов назарда тутган 17-умумий ўрта таълим мактаби Бағдод тумани марказида жойлашган ва 1971 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, 520 ўқувчи ўрнига мўлжалланган. Бироқ ҳозирга келиб, бунда 1 минг 246 нафар ўқувчи таълим ва тарбия олади. Ўқувчи сиғимини камайтириш мақсадида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб мактабнинг 412 нафар юқори синф ўқувчилари туман марказидаги қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг фойдаланилмай турган биносига кўчирилган.

Мактабда қўшимча ўқув биноларини қуриш, мавжуд шароитларни яхшилаш ҳамда уларни санитар-гигиена талабларига тўла мослаштириш мақсадида, Бағдод тумани халқ таълими бўлими томонидан юқори ташкилотларга буюртма ва талабномалар берилган.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2018 йилда Фарғона вилоятига ташрифи йиғилиш баёнининг 106-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 сентябрдаги 21/1-3207-сонли топшириқлари асосида, 2020 йилда ушбу мактабда қўшимча 420 ўринли ўқув биноси қуриш ҳамда мавжуд ўқув биноларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5969-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 апрель кунги “Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2020 йилда қўшимча ижтимоий ва инфратузилма объектларини шакллантириш ва амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 41-сонли йиғилиш баёнига асосан, 17-умумий ўрта таълим мактабида мавжуд ўқув бинони мукаммал таъмирлаш ва қўшимча 420 ўринли ўқув биносини қуриш учун жамғарма ҳисобидан 4,6 млд. сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Ҳозирда буюртмачи томонидан ушбу объект бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосаси олинган ва пудрат ташкилотларини аниқлаш учун “d.harid.uz” сайти орқали тендер танлови эълони берилган. Тендер танлови 16 май санасига белгиланган.


Пандемия даврида режадаги қурилиш ишларини кечиктирмаслик, аҳолини иш билан таъминлаш каби ижтимоий масалалар назарга олиниб, мазкур соҳада юқори тажриба ва салоҳиятга эга бўлгани, янада эътиборлиси, қурилиш-таъмирлаш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан бошлаб туришга ихтиёрий рози бўлгани сабабли “Барака файз” хусусий қурилиш фирмасига 17-умумий ўрта таълим мактабидаги қурилиш ишлари вилоят Халқ таълими бошқармасининг тавсияси асосида топширилган.

Ҳолат М. Холматов томонидан алоҳида иддао қилинганидек эмас, яъни Буюртмачи ва қурилиш ташкилоти ўртасида ҳеч қандай келишув, таниш-билишчилик ва коррупцияга ўрин йўқ!