Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ

×

 2020-06-19 10:27:47    944

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда тарқалиб, Бағдод туманиданинг Қатағон қишлоғида жойлашган масжидда “спиртли ичимликлар истеъмол қилинаётгани ва бу билан бошқаларнинг диний эътиқоди камситилаётгани” ҳақида иддао қилинган “Масжид майхона эмас!” сарлавҳали мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Аввало айтиб ўтиш керакки, Қатағон қишлоғи “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини таркибида бўлиб, бунда Валижон Сиддиқов МФЙ раиси сифатида ишлаб келмоқда. Мақолада таъкидланган ҳолатларни ўрганиш давомида маҳалла раисидан олинган маълумотлар кўп нарсага ойдинлик киритди.


Маълум бўлишича, узоқ йиллар аввал бу ерда намоз ўқилган, турли диний маросимлар ўтказиб келинган. Лекин иморатларнинг техник ҳолати абгор экани ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мутлақо жавоб бермаслиги инобатга олиниб, норасмий намозхона фаолияти тўхтатилган. Орадан кўп ўтмай, туман ҳокимининг қарори билан, фойдаланувсиз турган бинолар маҳаллий тадбиркорлар ихтиёрига берилди. Ҳозирда бу ерда чевархона, темир дарвозалар ясаш устахонаси, болалар ва ўсмирлар учун спорт тўгараги фаолияти йўлга қўйилган. Чевархонада 12 нафар, устахонада 5 нафар фуқаро иш билан банд. 30 дан ортиқ ўғил-қизлар эса спорт тўгараги машғулотларига қатнайди.


Ушбу объект давлат муҳофазасига олинган бино-иншоотлар ёки фаолиятига расман рухсат берилган жоме масжидлари (улар туманда 11 та) қаторида турмайди.

Маҳалла раисининг сўзларига кўра, қишлоқда кекса-нуронийлар учун дам олиш маскан мавжуд бўлмагани важидан, улар ҳафтада бир кун бу ерда алоҳида ажратилган хонада тўпланадилар. Бироқ спиртли ичимлик истеъмоли, амалдаги қонунлар билан тақиқланган турли ўйинлар ҳақида умуман гап бўлиши мумкин эмас.


Туман марказий масжиди имом-ноиби Одилбек Солиев, “Мулла Мўмин аълам” жоме масжиди имом-ноиби Ҳабибулло ҳожи Далиев ҳамда маҳалланинг бир гуруҳ фаоллари иштирокида олиб борилган ўрганишимиз давомида, масъулларга мазкур ҳудудни саронжом-саришта сақлаш, ободонлаштириш ишларини мунтазам олиб бориш, бино-иншоотлар сақловини назоратга олиш юзасидан тавсиялар берилди.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.