Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ДОЛЗАРБ МАСАЛА МУҲОКАМАСИГА БАҒИШЛАНДИ

×

 2020-09-10 20:25:41    23

PDF yuklash
Chop etish


Бугун халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги XII сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Алибек Турсунов очди ва олиб борди.

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман халқ таълими, мактабгача таълим бўлимлари мудирлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, таълим мауассасалари директорлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим мактабларида ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ижроси юзасидан ҳудудлардаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида, таълим муассасаларини санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан дастлаб туман ҳокими, 1-сектор раҳбари А. Турсуновнинг ахбороти тингланди.

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди, - деди туман ҳокими ўз маърузасида. – Хусусан, видеоселектор йиғилишида пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича долзарб чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ўз ҳудудидаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарорларни қабул қилиш тавсия этилди. Шу сабабли, сектор раҳбарлари, халқ таълими бўлими мудири, тиббиёт бирлашмаси ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокорларининг мактаблар ва мактагача таълим ташкилотларини санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати юзасидан ахборотларини эшитиш, муҳокама қилиш ва мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини тиклаш бўйича якуний қарорларни қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

Туман ҳокимининг ахборотидан сўнг кун тартибидаги мазкур масала юзасидан 2-сектор раҳбари, туман прокурори М. Назаров, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ж. Ҳасанов, 4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Абдурасул Исовқов, туман ХТБ мудири Т. Тожиева ҳамда туман МТТ бўлими мудири Р. Тиллаеванинг ахбороти тингланди.


Кун тартибидаги масала юзасидан бўлган музокараларда вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи А. Якубов ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи А. Юнусов сўзга чиқди.

Якунда сессия кун тартибида муҳокама этилган масала юзасидан Кенгашнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.