Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдод туман ҳокимлиги, туман Ички Ишлар бўлими ташаббуси билан “Бағдод туманида иш изловчи фуқаролар, айниқса, Касб-ҳунар коллежлари битирувчлари, четдан қайтган фуқаролар шунингдек одам савдосидан жабир кўрган фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида

×

 2018-12-21 11:11:23    1482

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 май кунги                    ПФ-5052-сонли қарорининг 3 бўлим 3 хатбошисига асосан  Туман Ички ишлар бўлими ташаббуси билан ўтказилган меҳнат ярмаркасига туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ж.Хасанов, туман хокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари  Б.Холдаров, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Бағдод туман кенгаши раиси З.Тўраев Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари, тижорат банклари хамда иш берувчи ташкилотлар, хусусий корхоналар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар рахбарлари хамкорлигида бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Мехнат ярмаркасига тумандаги 35 та иш берувчи ташкилот, корхоналар хусусий корхоналар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар бошлиқлари 220 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

         Мехнат ярмаркасида жами 125 нафардан зиёд фуқаролар жалб қилинди. Шундан аёллар 87 нафарни, ёшлар 113 нафарни ташкил этди.

20.12.2018 йил кунги ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига жалб қилинган 125 нафар фуқаролардан 12 нафар фуқаролар ишсиз шахс сифатида рўйхатга олиниб туманимиздаги корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилди.

Шунингдек ярмаркага қатнашган битирувчилардан 48 нафари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва шу орқали ўз бандлигини таъминлаш мақсадида тумандаги тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар олиш истагини билдиришди.

         Ўтказилган бўш иш ўринлар мехнат ярмаркасида иштирок этган 65 нафар фуқароларга тумандаги Ёшлар иттифоқи орқали тижоарт банкларидан бериладиган имтиёзли кредитлар олиш бўйича ҳамда Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари меҳнат хуқуқи ва ўқув машғулотларида битирувчиларга ишга қабул қилишда берилган имтиёзлар (Меҳнат кодексининг 84-моддаси), меҳнат шартномасининг муддатлари, тузилиши, ишга киришда буйруқларнинг расмийлаштирилиши, иш хақи, ишга қабул қилиш вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар (80-модда), ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартиби (82-модда), меҳнат дафтарчаларини юритилиши, битирувчилар учун синов муддатларининг белгиланмаслиги (2471-модда) ва жамоа шартномаларида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ҳуқуқлари тушинтириб, ўзларини қизиқтирган саволларига хуқуқий жавоблар ва маслахатлар олишди.    

 Марказ директори А.Имомов