Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Фарғона вилояти Бағдод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 56-сессиясинининг қарор лойиҳасини тасдиқлаш тўғрисида

×

 2018-12-28 19:16:36    1786

PDF yuklash
Chop etish



 

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Фарғона вилояти

Бағдод тумани Кенгаши 

ҚАРОРИ


 

2018 йил “28” декабр                                                            223/LVI-V-сон


Бағдод тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири С.М.Қарабоевнинг 2018 йил бюджет ижросининг кутилаётган натижалари ва 2019 йилги туман бюджети лойиҳаси ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари тўғрисидаги ахбороти

 

Эътиборингизга Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамда Президентимизнинг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқлари асосида 2019 йил учун ишлаб чиқилган Макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ ва бюджет сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ва Давлат бюджети лойиҳасини ҳавола этмоқчимиз.

Сўзимизнинг бошида туманнинг 2018 йил якуни бўйича кутилаётган маҳаллий бюджетининг ижросига қисқача тўхталиб ўтсак.

2018 йил Бағдод тумани бюджетининг даромадлари барча солиқ турлари бўйича бажарилиши 2017 йилга нисбатан 11,3 млрд. сўм ёки 22 фоизга ортиғи билан яъни, 64,6 млрд. сўмга бажарилиши кутилмоқда.

Давлат бюджетига даромад тушумлари прогноз кўрсаткичларининг ошириб бажарилиши маҳаллий ҳокимият органларининг маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги эркинлигини ошириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш, шунингдек аграр секторни ислоҳ қилиш ва валюта бозорини либераллаштириш бўйича қабул қилинган тадбирлар натижасида эришилмоқда.

2018 йил якуни бўйича солиқ қарзи йил бошига нисбатан 1,5 млрд.сўмга камайиб, 2019 йил 1 январ ҳолатига 4,2 млрд.сўмни ташкил этиши кутилмоқда.

2018 йилда маҳаллий бюджетлар тузилмаси ўзгартирилди, жойлардаги ҳокимиятларнинг бюджет ваколатлари сезиларли даражада оширилди.

Хусусан, жорий йилда:

маҳаллий молия ва солиқ идоралари фаолиятига боғлиқ бўлган даромад турлари (жисмоний шахслар мулк ва ер солиғи, қатъий белгиланган солиқ, бозорлар даромадларидан тушум ва маҳаллий йиғимлар) тўлиғича маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдирилди;

маҳаллий бюджетларнинг даромадлар прогнозидан ортиқча қисмини юқори бюджетга олиб қўйиш қатъиян таъқиқланди, аксинча республика бюджети даромадлари прогнозидан ортиқча тушган маблағларнинг бир қисми тегишли ҳудудларга қайта йўналтирилмоқда.

Ушбу санаб ўтилган тадбирлар ижобий самарасини бермоқда деб айтсак бўлади. 2018 йил якунига кўра, туман маҳаллий бюджети ихтиёрида 1,4 млрд сўмдан кўпроқ қўшимча даромадлар қолдирилиши кутилмоқда. Ҳолбуки, 2017 йилда туман ихтиёрида 321,0 млн.сўм маблағлар қолдирилган.

Туманнинг 2018 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тўлиқ молиялаштириш учун солиққа тортиладиган базани кенгайтириш ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарори билан тасдиқланган Бағдод туман махаллий бюджетига тушум прогнози 20,2 млрд.сўм белгиланган бўлиб, мазкур параметрлар 22,1 млрд.сўмга ёки 1,9 млрд. сўмга ортиғи билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Бунинг эвазига:

Мазкур шаклланган жами 1168,0 млн.сўм қўшимча манбаларни биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлашга, ҳукумат қарор ва баёнларида кўзда тутилган дастурлар ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига йўналтирилмоқда. Жумладан:

Тумандаги 5 та қишлоқларда “Обод қишлоқ” дастури ижросини таъминлашга 13 ,3 млрд сўм жумладан,

Якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш учун 330 млн сўм;

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига 745 млн сўм;

Ичимлик суви таъминоти учун 3,7 млрд.сўм (13 км сув тармоғи, 3 та тоза ичимлик суви қудуғини қазиш ва 2 та сув иншоатларини реконструкция қилишишлари учун);

27 км ички йўлни мукаммал таъмирлашга 4,2 млрд .сўм;

Туман мактабгача таълим булими тасарруфидаги 1.15.21-сонли МТМлар мукаммал таъмирлаш ишлари учун 450 млн.сўм;

Халқ таълим бўлими тасарруфидаги 9-47-50-сонли умумтаълим мактабларни мукаммал таъмирлаш ишлари учун 1.9 млрд.сўм;

Соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги Кучкак қишлоқ оилавий поликлиникаси хамда 9-10 сонли қишлоқ оилавий поликлиника мукаммал таъмирлаш ишлари учун 786 млн.сўм;

Ҳазрат Ҳазиний томонидан бунёд этилган боғни мукаммал таъмирлаш ишлари учун 1.0 млрд.сўм маблағлар ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3182-сонли қарорига асосан тумандаги аҳоли яшаш худудларида ўтказилган ўрганишларда аникланган камчиликларни бартараф этиш, жумладан аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўл ва инфратузулма объектларини яхшилаш ҳамда ижтимоий соҳа муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ва жихозлаш ишларига 1,2 млрд.сўм маблағлар йўналтирилди.

Туманда Республика ва махаллий бюджет, бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалари маблағлари хисобидан:

Мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва реконструкция қилиш ва бошқа таъмирлаш ишлари учун 3,3 млрд.сўм;

тумандаги кам таъминланган ва имконияти чекланган муҳтож оилаларни уй-жой билан таъминлашга 360.0 млн.сўм;

тумандаги тиббиёт муассасалари биноларини мукаммал таъмирлаш ҳамда моддий техника базасини мустахкамлаш учун 2,6 млрд.сўм;

ижтимоий соҳа муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар учун 13,9 млрд.сўм ажратилиб бугунги кунда туманимиздаги барча мактабгача таълим муассасаларида қўлбола (маргилон печ ва бошқа) иситиш мосламаларидан буткул воз кечилиб, тўлиқ иситиш тизимлари янгиланди.

Шу билан бирга, жорий йилда барча бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг иш ҳақлари инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорларда икки босқичда оширилди (15 июлдан 7%, 1 ноябрдан 10%). ва бу мақсадларга жорий йилда 11,0 млрд. сўм йўналтирилди.

Жумладан, мактабгача таълим муассасаларида болалар сонининг кескин равишда ошиши натижасида ҳамда болаларнинг овқатланиш рационини яхшилаш мақсадида қўшимча равишда 1,4 млрд.сўм маблағ ажратилди.

Шунингдек, Умумтаълим мактабларини сақлаш харажатларига 63,5 млрд. сўм ёки ўтган йилга нисбатан 33,4 фоизга кўп маблағ ажратилди.

Соғлиқни сақлаш соҳасига жами 24,5 млрд. сўм, ёки ўтган йилга нисбатан 23,5 фоизга кўп маблағ молиялаштирилиши кутилмоқда.

Маданият муассасаларини сақлашга режалаштирилган 462,0 млн. сўм ҳамда спорт муассасаларини молиялаштириш учун кўзда тутилган 1,7 млрд. сўм тўлиқ молиялаштирилди.

Ун ва қолипли нон нархлари ошиши муносабати билан айрим тоифадаги кам таъминланган фуқаролар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик компенсация тўловларининг киритилиши ҳамда 14 ёшгача болалари бўлган оилалаларга ҳар ойлик нафақалар миқдори оиладаги болалар сонига қараб 10 фоиздан 40 фоизгача оширилиши ҳисобига 2018 йилда ижтимоий нафақаларга 92,0 млн. сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

2018 йилда Давлат бюджетининг иқтисодиёт харажатлари 2,2 млрд. сўм миқдорида ёки 2017 йил кўрсаткичига нисбатан 69 фоизга кўп маблағ йўналтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги (ПФ-5468-сон) Фармони билан тасдиқланган солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепциясининг асосий йўналишлари доирасида:

Биринчидан,  иш ҳақи фондига солиқ юки қуйидагича камайтирилмоқда:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасининг 12 фоиз миқдорида ўрнатилиши ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадалларининг (иш ҳақидан 8 фоиз) бекор қилиниши натижасида “қўлга” тегадиган иш ҳақи миқдори ўртача 6,5 фоизга ошади;

Мисол учун, ойлик иш ҳақи миқдори 2,5 млн. сўм бўлган 1-тоифали умумтаълим мактаби ўқитувчиси амалдаги тартибга кўра 568 минг сўм солиқ ва суғурта бадали тўлаши керак бўлса, ўзгаришлардан сўнг 300 минг сўм солиқ тўлайди, “қўлига тегадиган” даромади эса 268 минг сўмга ошади.

Хўжалик юритувчи субъектларда иш ҳақи фондидан ягона ижтимоий тўлов миқдори 12 фоизгача пасайтирилмоқда;

Иккинчидан, давлат мақсадли жамғармаларига айланмадан (оборотдан) ундириладиган мажбурий ажратмалар бекор қилинмоқда; (Бунда, корхоналар ихтиёрида қарийиб 10,6 млрд.сўм қолмоқда).

Мисол учун, ушбу тадбир натижасида АО “Бағдод пахта тозалаш” заводи ихтиёрида 401,0 млн.сўмга яқин, “Бағдод дон махсулотлари”АЖ да 631 млн.сўм маблағ қолади.

Учинчидан, юридик шахсларнинг фойда солиғи ставкалари 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун 22 фоиздан 20 фоизгача, дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан солиқ – 10 фоиздан 5 фоизгача, юридик шахслар мол-мулк солиғи – 5 фоиздан 2 фоизгача пасайтирилмоқда.

Масалан, фойда солиғи ставкасининг камайтирилиши натижасида АО “Бағдод пахта тозалаш” заводи ихтиёрида йилига 320.0 млн.сўмга яқин  қўшимча даромад қолади.

Концепцияда белгилаб берилган ўзгаришлар билан бирга 2019 йилда қўшимча равишда қуйидаги таклифлар берилмоқда:

- алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан ундириладиган, ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига белгиланган акциз ва йиғимларни республика бюджетига ўтказиш шарти билан бирлаштириш.

Акциз солиғидан ташқари, 2018 йил 1 июндан бошлаб, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун йиғим жорий қилинган. Акциз ва йиғимлар бир хил базага эга эканлиги сабабли (акциз ва йиғим ароқ ва пиво учун 1 далга белгиланган, тамаки маҳсулотлари учун – 1 минг донага), уларни бирлаштириш таклиф қилинмоқда;

- Акциз солиғи ставкалари мутлақ миқдорларда белгиланган ва ҳар йили индексация қилинади. 2019 йилда кутилаётган юқори инфляция шароитида, нархларнинг кескин ошиб кетишини олдини олиш мақсадида, ставкаларни индексация қилишни икки босқичда амалга ошириш таклиф этилмоқда (2019 йил 1 январидан: алкоголли махсулотлар учун – ўртача 25%га, пиво учун – 20%га, 2019 йил 1 июлидан: алкоголли махсулотлар учун – ўртача 10%га, пиво учун – 10%га).

Мисол учун, бугунги кунда 1 дал ароқ (10 литр) учун 67 571 сўм акциз солиғи ва 5000 сўм йиғим тўланса, 2019 йил 1 январдан бошлаб, 92500 сўм акциз солиғи тўланади.

- ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқаришни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида, акциз солиғини бекор қилиш. Ўсимлик (пахта) ёғи республикадаги асосий озиқ-овқатлардан бири бўлганлиги сабабли, акциз солиғининг бекор қилиниши унинг нархини ошмаслигга имкон беради.

- йиллик айланмаси 100 млн.сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари фаолият турига қараб 13 фоиздан – 40 фоизгача камайтирилади. (Мисол учун: Якка тартибдаги тадбиркор Фарғона шаҳрида чакана савдо билан шуғулланса 750,0 минг.сўм, бошқа шаҳарларда 400,0 минг.сўм, туманларда эса 300,0 минг.сўм қатъий солиқ тўлаш белгиланди).

- йиллик айланмаси 100 млн. сўмдан юқори ва 1 млрд сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга айланмадан 4 фоизлик ставкада ягона солиқ тўлашга ўтказиш йўли билан, қатъий белгиланган солиқ бекор қилинади.

- айрим турдаги фойдали қазилмалар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида белгиланган қатъий белгиланган ставкалардан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаш ва тўлаш тартиби жорий қилинди.

Ушбу тадбирларни инобатга олиб, Бағдод тумани бюджети даромадлари 98,2 млрд.сўм ёки 2018 йилга нисбатан 165 фоиз ўсиш билан белгиланмоқда.

2019 йил учун Бағдод тумани маҳаллий бюджети даромадлари режаси 33,2 млрд.сўм миқдорида белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган ҳамда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясида кўзда тутилган устувор вазифалар, давлат молиясини ислоҳ қилишда қуйидагиларни ўз ичига олувчи янгича ёндашувларни қабул қилишни талаб этмоқда:

бюджет тизимини бошқаришнинг замонавий халқаро стандартлари ва методларини жорий қилиш орқали бюджет тизими барқарорлигини ошириш;

бюджет маблағларини режалаштириш сифатини оширишга ва самарали ишлатилишига йўналтирилган чуқур ўйланган бюджет сиёсатини олиб бориш;

бюджет тизимининг очиқ ва шаффофлигини ошириш;

маҳаллий давлат бошқарув органларининг бюджетни самарали бошқаришдаги ролини мустаҳкамлаш орқали бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш.

2019 йилдан бошлаб бюджет маблағларини тақсимлашда фуқаролар иштирокининг туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтиришни;

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари ҳамда уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашри жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилиниши;

Молия вазирлигида 2019 йил 1 январдан “Очиқ бюджет” ахборот порталининг ишга туширилиши каби тадбирлар белгиланган.

2019 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва стипендиялар миқдорини ҳар ярим йилда ўтган даврдаги инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорларда ошириш;

Асосий эътибор шу пайтгача ойлик ўсиш суръатлари паст бўлган баъзи бир тоифадаги ижтимоий соҳа ходимларига, жумладан тиббиёт ходимлари, ягона тариф сеткасининг энг паст разрядлари бўйича меҳнатига ҳақ тўланадиган ходимларнинг,умумтаълим, олий таълим ва фан муассалалари ходимлари иш ҳақларини оширишга қаратилиб, ушбу тадбирлар учун бюджет параметрларида етарли маблағлар назарда тутилмоқда.

Умуман олганда 2019 йилги бюджет параметрларида ойлик ва унга тенглаштирилган тўловлар учун қўшимча 132,1 млрд.сўм йўналтириш натижасида ушбу харажатларнинг маҳаллий бюджет харажатларидаги улуши 65 фоиздан 79 фоизга етади.

2019 йил 1 январдан давлат мақсадли жамғармаларининг асосий даромад манбаси ҳисобланган мажбурий ажратмаларнинг бекор қилиниши ва ягона солиқ тўлови тузилмасининг ўзгартилиши муносабати билан, давлат мақсадли жамғармалари харажатларини молиялаштириш манбаси этиб Давлат бюджети маблағлари белгиланиши таклиф этилмоқда.

Ушбу тадбирларни инобатга олган ҳолда, 2019 йил учун туман маҳаллий бюджетининг жами харажатлари 165,8 млрд. сўм миқдорида белгилаш таклиф этилмоқда.

Бағдод тумани маҳаллий бюджети харажатларини соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, ижтимоий соҳа харажатларига 149,2 млрд. сўм ёки жами харажатларнинг 90,0 фоизини йўналтириш таклиф этилмоқда. (Маълумот учун: 2018 йилда ижтимоий соҳа харажатларига 88,7 млрд. сўм ёки жами харажатнинг 84,5 фоизини ташкил этган).

I. Келгуси йилда таълим харажатларига  92,7 млрд. сўм ёки жорий йилга нисбатан 137 фоизга кўп маблағ ажратилади.

а) Хусусан, мактабгача таълим соҳасига 20,4 млрд. сўм ёки ўтган йилга нисбатан 127 фоизга кўпроқ маблағ кўзда тутилмоқда.

Мактабгача таълим муассасаларини озиқ-овқат таъминотига 3,9 млрд. сўм ёки жорий йилга нисбатан 170,7 фоизга кўп маблағ йўналтириш кўзда тутилмоқда.

б) умумий ўрта таълим харажатларига 92,7 млрд. сўм ёки жорий йилга нисбатан 140 фоизга кўп маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.

Умумтаълим муассасалари айрим ходимларнинг иш ҳақларини табақалашган ҳолда 10 фоиздан 25 фоизгача оширилиши ва ўқитувчилик касбининг нуфузини ошириш ҳамда юқори малакали кадрларни жалб қилиш бўйича бошқа тадбирларни амалга оширишга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 201,6 млн. сўм қўшимча йўналтириш прогноз қилинмоқда.

II. 2019 йил Туман маҳаллий бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасига 33,2 млрд. сўм маблағ ёки 2018 йилга нисбатан 133,2 баровар кўп миқдорда маблағлар кўзда тутилмоқда. Жумладан;

Соғлиқни сақлаш соҳасида тез тиббий ёрдам хизмати самарадорлигини, сифатини ва қулайлигини ошириш устувор йўналишлардан бири бўлиб, вилоят бюджетидан мазкур мақсадларга 4,8 млрд. сўм маблағларни молиялаштириш кўзда тутилган.

¬III. 2019 йилда иқтисодиёт ҳаражатларига Давлат бюджетидан ажратилган харажатлар ҳажми қарийб 6,2 млрд.сўм ёки жорий йилга нисбатан 140,7 фоиз ўсиш билан прогноз қилинган.

Бунда 2019 йилда ободонлаштириш ишларига 4,9 млрд. сўм ёки жорий йилга нисбатан қарийб 112 фоизга кўп маблағ ажратиш кўзда тутилган. Бу шаҳар ва бошқа аҳоли турар жойларини ободонлаштириш объектларини санитария нормалари асосида сақлаш ва эксплуатация қилиш тадбирларини молиялаштиришни таъминлайди.

¬IV. Давлат хокимияти ва бошқарув органлари ва ўзини-ўзи бошқариш тузулмаларини сақлаш харажатларига 2019 йилда 3,8 млрд.сўм маблағ кўзда тутилган.

2019 йилги харажатлар параметрларида Давлат ҳокимияти органларини ислоҳ қилиш, жумладан 2019 йилга қадар республика бюджетидан молиялаштирилган Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар, Ўрмон хўжаликлари, Адлия, Молия, Ғазначилик, Давлат молиявий назорати, Рақобат, Экалогия, бошқармалари ҳамда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва уларнинг ҳудудий бўлимларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджетда назарда тутилган.

2019 йилда солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш бўйича маърузамизда келтирилган таклифлар ва Фарғона вилояти маҳаллий бюджети лойиҳаси Сиз томонингиздан маъқулланган тақдирда, бюджет даромадлари 98,2 млрд.сўм, харажатлари 165,8 млрд.сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда.

Сизлардан 2019 йилга мўлжалланган бюджет ва солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ҳамда Бағдод тумани маҳаллий бюджети лойиҳасини қабул қилишингизни сўраймиз. Туман ҳокимлииги молия бўлими мудири ҳисоботини тинглаб ва муҳокама этиб, халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Бағдод тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири С.М.Қарабоевнинг 2018 йил бюджет ижросининг кутилаётган натижалари ва 2019 йилги туман бюджети лойиҳаси ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари тўғрисидаги хисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туман ҳокимлиги молия бўлимига 2019 йил учун маҳаллий бюджетнинг асосий кўрсаткичларини туман бюджети ташкилотлари кесимида Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодексига мувофиқ белгиланган муддатларда ишлаб чиқиб, тумандаги бюджетдан маблағ олувчиларга етказиш вазифаси юклатилсин.

3. Туман Давлат солиқ ва молия бўлимлари маҳаллий бюджет даромадлари тушумини таъминлаб бориш, солиқ йиғувчанлигини ошириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги боқиманда қарздорлигини қисқартириш ҳамда туман корхона ва ташкилотлари билан биргаликда ҳудудларнинг даромад базасини мустаҳкамлаш ва доимий равишда маҳаллий бюджетларга қўшимча даромадлар тушумини жалб этилишини таъминлаб бориш вазифалари топширилсин.

4. Бағдод туман “Тохир Бағдод” ТБТ ҳамда “Бағдод хаёти” газетасига 2018 йил учун Бағдод тумани маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари ҳақиқатида кенг жамоатчиликка етказиш тавсия этилсин.

5. Мазкур сессия қарорини ижросини назорат этиш халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

         Халқ депутатлари туман

         Кенгаши раиси ўринбосари:                             З.Убайдуллаев.