Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

24 январ куни Бағдод тумани 16-сонли Мусиқа ва санъат мактабида бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси ўтказилди

×

 2019-02-02 15:00:06    1517

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Худудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 4102-сонли қарори ижроси юзасидан Бағдод тумани прокурори ташаббуси билан тўртта сектор хамкорлигида ахолининг ишга жойлашишга мухтож қатламини бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 24 январ куни Бағдод тумани 16-сонли Мусиқа ва санъат мактабида бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси ўтказилди.

Ташкил этилган мехнат ярмаркасида 87 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар               393 бўш иш ўринлари билан қатнашди.


Жумладан: 41 та умумий ўрта таълим мактаблари 200 та (7 та ўрта махсус) бўш иш ўринлари  билан, 35 та мактабгача таълим муассасалари 87 та (37 ўрта махсус) бўш иш ўринлари билан, 18 та хусусий корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар 55 та ўрта махсус мутахассисликка бўлган талаб билан иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва диверсификациялаш, фаол инвестиция сиёсати юритиш ҳисобига етакчи тармоқларни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш асосида ҳар йили минглаб янги иш ўринлари яратилмоқда, бу ўз навбатида ўта долзарб муаммо ҳисобланган аҳоли, авваламбор ёшлар бандлигини таъминлаш имконини бермоқда. Аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларида жойларда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кенг жамоатчилик ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва жавобгарлик механизмларидан яхши фойдаланилмаётганлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисда”ги қарорида таъкидланиб, бу борада янгича ёндашув, омилкор тизимни жорий этиш масалаларига жиддий эътибор берилди. Шунинг билан бирга бу соҳада мавжуд тизимни тубдан ислоҳ этиш юзасидан самарали янги тизим, омилкор чора-тадбирлар бу ҳужжатда белгилаб берилди.


Қайд этиш керакки, мазкур фармонда, самарали бандлик шаклларини ривожлантириш, ишсиз аҳолини, ёшларни, авваламбор касб-ҳунар коллежи битирувчиларини, шунингдек, аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини ихтисослаштирилган иш ўрни ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш, аҳоли ва иш берувчилар учун меҳнат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва ҳаммабоплигини ошириш йўли билан ишга жойлаштиришга кўмаклашиш,шахсий бизнесини ташкил этишни хоҳловчилар, илк бор меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишини рағбатлантириш ва кўмаклашиш чоралари ҳам таъкидланган.

 Бундан ташқари ушбу ярмаркада Ковркинг маркази томонидан ёшларни бизнес ғояларини қўллаб қуватлаш доирасида имтиёзли кредитлар тўғрисида тушунтиришлар берилди. Тижорат банклари имтиёзли кредит пакетини 20 та ишчи ўрнини яратиш бўйича бизнес ғояларига эга бўлган ёшлар учун маълум қилган.

Шунингдек, ярмаркада ўзининг бизнесини йўлга қўйиб оила бюджетига ҳисса

қўшиб келаётган иқтидорли ёшлар ўз тенгдошларига давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароит муҳитида нималар қилиш кераклиги ҳусусидаги жонли мулоқот, тижорат банкларининг янгиликлари ва бошқа бир қатор раҳбар ходимларнинг тадбир доирасидаги фикр-мулоҳазалари, ташкилотчилар томонидан тайёрланган инфограмма тақдимотлари билан танишиши имкониятига эга бўлди.

          Ярмарка якунида ўзларига мақбул келадиган сохаларда ишлаш истагни билдирган фуқаролардан 59 нафарига ишга жойлаштириш йўлланмалари ва                   39 нафарига “Устоз-шогирд” йўналишида касбга ўқитишга йўлланмалар берилди. Шундан жойининг ўзида 34 нафари буйруқ билан расмийлаштирилиб иш фаолиятини бошлаган 64 ­нафари назоратга олинган.

Бағдод тумани Бандликка

кўмаклашиш маркази директори: А.Имомов