Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЯНГИ САВДО МАЖМУАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2019-08-15 14:52:08    1337

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 15 август куни Бағдод тумани марказида янги савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкилланган тантанали маросимда туман ҳокими Алибек Турсунов, иқтисодий комплекс вакиллари, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.


Мазкур муҳташам иморат тадбиркор Толибжон Юнусов раҳбарлигидаги “Водий трейд” хусусий корхонасига тегишли бўлиб, бинонинг ерости қисмида умумий овқатланиш шохобчаси ҳамда ширинликлар ишлаб чиқариш цехи жойлаштирилди. 1-, 2- ва 3-қаватларда эса маҳсулотларни муддатли тўловга сотишга ихтисослашган “Тexnomart” савдо дўкони иш бошлади. Эътиборли жиҳати шундаки, бунда савдога қўйилган маҳсулотлар нисбатан арзон нархларда, фоизларсиз харидорларга тақдим этилади. Бинонинг 4-қаватида дунёвий фанлар ва хорижий тилларни чуқурлаштирилган ҳолда ўргатишга мўлжалланган ўқув маркази фаолият юритмоқда.


Туман ҳокими маҳсулотларни кўздан кечирар экан, юртимизда фуқаролар ҳаёти йил сайин фаровонлашиб бораётганини таъкидлади. – Ҳар бир ислоҳот, аввало, инсон манфаатларига хизмат қилиши керак, - деди А. Турсунов. – Шундагина одамларимизнинг турмуши гўзаллашади, ҳаётига мазмун киради, кўнглида хотиржамлик ҳукм суради, давлатдан, сиёсатдан рози бўлади. Айтишим мумкинки, ушбу савдо мажмуаси жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида тумандошларимиз учун муносиб байрам совғаси бўлди.


Шундан сўнг туман ҳокими тадбиркорларга ички ва ташқи бозорни замонавий маркетинг асосида ўрганиш кераклиги, бунда харидорлар талаби ва эҳтиёжини инобатга олиш лозимлигини билдирди.


- Янги савдо мажмуамиз туманимиз марказининг янада кўркам ва файзли кўриниш олишида озми-кўпми ҳисса қўшганидан мамнунмиз, - дейди биз билан суҳбатда тадбиркор Толибжон Юнусов. – Мажмуамиз иш бошлаши билан бу ерда 40 нафар йигит-қиз ишли бўлди. Уларнинг барчаси маҳаллий ёшлар. Насиб қилса, яна кўп йиллар халқ хизматидамиз. Фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимизни яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрам – Ўзбекистон республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллиги билан самимий қутлайман. Илоҳим, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.