Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОДЛИК ҲОЖИЛАР МУНОСИБ КУТИБ ОЛИНДИ

 2019-08-23 13:47:13    1270

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар бергинимиздек, жорий йилнинг 26 июль санасида 61 нафар тумандошимиз муборак Ҳаж зиёратига юборилган эди. Бугун, 23 август куни (соат 04:13да) ҳожиларимизнинг барчалари соғ-омон ҳолда она диёримизга қайтиб келдилар.


Юзларидан илоҳий нур ёғилиб турган ҳожиларимизни кутиб олиш маросимида Бағдод тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тумандаги масъуллари, “Нуроний” жамғармаси, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Мутасадди ташкилотлар томонидан ҳожиларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.


Хусусан, туман ҳокими Алибек Турсунов улуғ фарз амални адо этган ҳар бир зиёратчини қизғин қутлаб, уларнинг муборак қадамлари боис, туманимиз барча жабҳада янада тараққий этишига ишонишини билдирди.

- Ният қиламизки, ота-боболаримиз мерос бўлган ислом динининг бешинчи устуни бўлган ҳаж амалини адо этиш барчамизга насиб этсин, - деди туман ҳокими. – Сизлар сабабли туманимизга икки ҳисса файз, қут-барака кириб келгани рост бўлсин! Сизларга соғлик-омонлик, хотиржамлик тилайман. Бундан кейин ҳам жамиятимизда маънавий-маърифий барқарорликни таъминлашда, ёшларимизни соғлом фикрли шахслар этиб камолга етказишда муносиб иштирок этишингизга тилакдошман.


Кўзларида чексиз қувонч балқиган, тилларида шукроналик бўлган ҳожи ота, ҳожи оналар ўзларига кўрсатилган бундай юксак ғамхўрлик ва эътибор учун, аввало, мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга, шунингдек, барча мутасадди ташкилотлар раҳбарларига миннатдорлик билдириб, юртимизга тинчлик, тўкин-сочинлик тилаб, дуо қилдилар.


- Жаннатмакон Ватанимизни кўзларимиз билан ҳам, сўзларимиз билан ҳам соғиндик, - дейди биз билан суҳбатда Шерзод =ожи Мухомов. – Зиёратларимиз давомида, ҳар бир қадам, ҳар бир нафасда юртимизга фаровонлик, юртдошларимизга омонлик, муҳтарам Юртбошимизга эса сиҳат-саломатлик тилаб, дуолар қилдик. Яратганга минг шукр, Саудия Арабистонида ҳеч қандай муҳтожлик сезмадик. Ва, мана, кўриб турганингиздек, соғ-саломат ҳолатда яна она тупроғимизга қадам қўйдик. Илоҳим, юртимизда ҳожилар сафи кўпайгандан-кўпайсин!

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.