Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҚОНУНЛАР ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНДИ

 2019-09-09 17:31:53    1199

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бўлса, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” ҳамда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган эди. Бугун Бағдод тумани тиббиёт бирлашмаси ва халқ таълими бўлимида мазкур қонунлар тарғиботига бағишланган учрашувлар ўтказилди.

Туман Хотин-қизлар қўмитаси, адлия ҳамда ички ишлар бўлими ҳамкорлигида ташкилланган учрашувларда янги қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳияти, ижтимоий аҳамияти хусусида тингловчиларга батафсил маълумот берилди.


Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аёлларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этишига эришиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 21 июндаги Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида ўзбек халқи азалдан муқаддас Она зотига, хотин-қизларга доимо юксак эҳтиром кўрсатиб келиши, аёлга бўлган ҳурмат-эътибор – бу аввало оилага, жамият келажагига бўлган ҳурмат-эътибор ифодаси экани айтилган эди.


- Ҳозирги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш янада долзарб аҳамият касб этмоқда, - деди туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман ҳокими ўринбосари Дилфузахон Каримова. – Айниқса, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талабига айланаётганини қайд этган давлат раҳбари “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш таклифини илгари сурган эди. Мана, орадан маълум вақт ўтиб, 35 моддадан иборат бу қонун ҳужжати жорий йил 17 августда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди ва 23 август куни Сенат томонидан маъқулланди. Мазкур қонун оилавий-маиший ҳаётда зўравонлик ҳолларига барҳам беришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Учрашувда туман адлия бўлими бошлиғи Элбек Юнусов ҳам қатнашиб, давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган янги қонунлар юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берди.


- Ер юзидаги ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга нисбатан муносабати билан белгиланади, деди Э. Юнусов ўз сўзида. – Ана шу ҳикматни ўзида мужассам этган мазкур қонун лойиҳаси хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Қонунда тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, бундай қилмишларни содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган. Бундан ташқари, тазйиқ ҳамда зўравонликни бошидан ўтказган шахсларни ҳимоя қилиш, жамиятда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай шаклига муросасиз муносабат муҳитини қарор топтиришни назарда тутувчи процессуал кафолатларни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар акс эттирилган. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аниқ кўрсатилиб, бу соҳадаги ваколатли органлар белгилаб берилган.


Учрашувларда таъкидландики, мамлакатимизда шу кунга қадар эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқларига оид нормалар тарқоқ ҳолда бўлиб, ушбу муносабатлар қисман Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Оила, Меҳнат, Жиноят, Фуқаролик кодекслари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган. Аҳолисининг 49,8 фоизини (16,2 млн. нафар) хотин-қизлар ташкил этувчи мустақил давлатда эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш билан боғлиқ муносабатлар тўғридан-тўғри амал қиладиган ягона қонун билан тартибга солиниши лозимлиги эндиликда аниқ-равшан кўринмоқда. Шу маънода, янги қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бу борадаги барча ҳуқуқий жараётларни муайян тизимли ҳолатга келтириши кутилмоқда.


Учрашувларда тингловчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.