Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 89 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БИР ГУРУҲ ТАДБИРКОРЛАРГА ТУМАН ҲОКИМЛИГИНИНГ ТАШАККУРНОМАСИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2019-09-11 12:06:39    1312

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани маркази ва туташ ҳудудларни обод масканга айлантириш, аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектрлари ҳамда йўлларни замонавий талаблар асосида қайта қуриш ва таъмирлаш ишларида бағдодлик саховатпеша тадбиркорлар ҳам муносиб иштирок этмоқда. Хусусан, туманда фаолият юритаётган ғишт ишлаб чиқариш заводларидан 1 млн. 280 минг донадан зиёд ғишт ён қўшниларимизга арзонлаштирилган нархларда, яна 300 минг донага яқин ғишт мутлақо бепул етказиб берилди.

Юртни обод қилиш, фуқаролар турмушининг фаровонлиини ошириш йўлида қилинган бундай эзгу саъй-ҳаракатлар ҳар қанча эътибор ва эътирофга лойиқ, албатта. Шуни инобатга олган ҳолда, Бағдод тумани ҳокими Алибек Турсунов ташаббуси билан Риштондаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига баҳоли қудрат ҳисса қўшган, шунингдек, туманимиз экспорт салоҳиятини оширишда фидойилик ва ташаббускорлик кўрсатган тадбиркорларга иззат-икром кўрсатилди. Уларга туман ҳокимлигининг ташаккурномаси тантанали тарзда топширилди.


- Қўшни туманда олиб борилаётган эзгу ишларда сизнинг улушингиз анчайин юқори бўлганини шахсан вилоятимиз ҳокими Шуҳрат Ғаниев томонидан ҳам алоҳида таъкидланмоқда, - деди туман ҳокими А. Турсунов. – Қолаверса, у ерда бажарилган ишлардан риштонликлар ҳам жуда хурсанд. Маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашганимизда бунга бир неча бор гувоҳ бўлдик. Бундан ташқари, туманимиз экспортёрлари ҳам белгиланган режаларни ҳар сафар ортиғи билан бажаришлари эвазига иқтисодий кўрсаткичларимиз ижобий кўриниш олиб, юзимиз ёруғ бўлмоқда. Ватан учун, халқ учун қилинган хизмат ҳамиша қадрланган бизда. Фурсатдан фойдаланиб, кўрсатган беминнат ёрдамингиз ва фидокорона меҳнатингиз учун ҳар бирингизга самимий миннатдорлик билдираман.


- Бизга кўрсатилган ҳурмат-эҳтиромдан хурсанд бўлдик, - дейди биз билан суҳбатда “Эргаш ота” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Камолиддин Собиров. – Фермер хўжалигимиз қошидаги заводда ишлиб чиқарилган 95 минг дона ғиштни риштонликлар учун арзонлаштирилган нархда етказиб бердик. Бунёдкорлик ишларига озгина бўлса-да ҳиссамиз қўшилганидан мамнунмиз, албатта.

Дўстона муносабат, илиқ ва самимий тарзда ўтган тадбир якунида тадбиркорларнинг келгуси фаолиятида ҳам муваффақиятлар тиланди.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.