Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ИСЛОМБЕК ҲАМ МАРРАДА

×

 2019-10-17 17:19:02    1029

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги “Исломбек Муҳаммадалиев” фермер хўжалиги аъзолари ҳам куни кеча давлатга пахта сотиш режасини ортиғи билан бажариб, илғорлар сафидан жой олди. 52,4 гектар майдонда пахта етиштирган хўжалик аъзолари шу кунга қадар 160 тоннага яқин хирмон бунёд қилдилар. Ёш ва шижоатли фермернинг айтишича, режа адо этилган бўлса-да, йиғим-терим жараёни ҳамон қизғин. Исломбек Муҳаммадалиев буни бевосита манфаатдорлик билан боғлайди.

- Ҳукуматимиз харид нархини ошириб, фермер учун барча шароитни яратиб қўйди, яхлит тизим ишламоқда, - дейди у. – Қанчалик кўп меҳнат қилсангиз, даромадингиз ҳам шунга яраша бўляпти. Астойдил ишлаган, ерга меҳр берган фермер борки, миллионлаб фойда кўрмоқда. Биз ҳам пешқадамлардан ибрат олиб, теримни тўхтатганимиз йўқ. Ҳар куни 1,5-2 тонна пахта сотяпмиз ва бу билан даромадимизни оширяпмиз. Қолаверса, оқ нарсанинг уволи ёмон, дейди оталаримиз. Чаноқлардаги “оқ олтин”ни сўнгги мисқолигача териб олмасак, айб бўлади ахир.

Маърифатхон ва Умидахон мавсум бошидан буён бир кун ҳам канда қилмасдан йиғим-теримда иштирок этмоқда. Уларнинг ҳар бири ҳозирга қадар 2 тоннадан ортиқ пахта териб олишди.


- Туманимиз хирмонига ҳисса қўшаётганимдан хурсандман, - дейди биз билан суҳбатда М. Меҳмонқулова. – Уй бекасиман, лекин ҳар йили пахта мавсумини интиқ бўлиб кутаман. Бир ойми, икки ойми – қанча бўлсаям, далага чиқиб пахта терсам, рўзғоримга ёрдам-да, дейман. Кунлик терган пахтамни уйга бориб, битта дафтарчага ёзиб бораман. Туновда ҳисобласам, жами 2 минг 200 килодан ошибди. Ана энди, шуни ўртача ҳисобда минг сўмга кўпайтиринг. 2 милён 200 минг! Демак, рўзғорим учун бир ой нари-берисида шунча фойда келтирибман. Уйда ўтирсам, шу пулни ким берарди менга...

Фермернинг айтишича, пахта йиғим-терими билан бир вақтда келгуси йил ҳосили учун дон экиш ишлари ҳам қизғин давом этмоқда. Хўжалик аъзолари 2020 йилда 55 гектар майдонда ғалла парвариш қилишни кўзлаб туришибди. Шу кунга келиб, 30 гектарга яқин майдонда дон экиш ишлари якунланди. 

“Нуроний” жамғармасининг туман бўлими фаоллари ташаббуси билан бир гуруҳ нуронийлар бугун “Шавкат Шуҳрат Боғишамол” фермер хўжалиги дала майдонларига чиқиб, теримчиларга мадад бўлдилар. Бўлим раиси Р. Қамбаровга кўра, уларнинг бундай эзгу ташаббуси фермер М. Юнусовни ҳам, теримчиларни ҳам бирдек руҳлантирди. 63,9 гектар ерга чигит қадаган ва давлатга 182,1 тонна сифатли хомашё сотишни мақсад қилган фермер, 16 октябрь ҳолатига кўра, 178,1 тонналик хирмон кўтарди.  


65 ёшли Ғофуржон ота ўз таассуротларини қуйидагича ифодалайди:

- Уйда диққинафас бўлиб ўтиргандан кўра, далага чиқиб, би-и-ир ёшларимизга ўрнак бўлайлик, баҳонада тоза ҳаво ўпкамизни енгиллатсин, дедик. Намозали тушгача 13 кило, Мўминжон 16 кило, ўзим 10 кило терибман – нўноқман-да, болам. Лекин-чи, фермер пахтани яшнатиб қўйибди, омалей, отасига раҳмат! Иккинчи терим деяпти-ю, биринчи теримдан фарқи йўқ – тушган қаторларимни ярмига аранг етдим. Озгина тамадди қиволай, охиригача обориб қўяман...

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.