Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

1,5 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК ЯНГИ ТИББИЙ МУАССАСАГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

×

 2019-10-18 16:56:06    1226

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, қишлоқ жойларда янги замонавий тиббий муассасаларни барпо этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар фуқароларимиз ҳаётининг янада фаровонлашувига хизмат қилмоқда. Айниқса, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантиришчора-тадбирлари тўғрисида”, ҳамда 2017 йил 29 декабрдаги “Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги қарорлари бу йўналишдаги ислоҳотларга муҳим дастуриламал бўлаётир.

Бағдодлик тадбиркор Элмурод Ҳайдаров туманнинг “Хўжақишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Осиё шифо-мед” диагностика маркази ва стационар даволаш муассасаси қурилишини бошлади. Бир гуруҳ нуронийлар иштирокида бино пойдеворига рамзий ғишт қўйилар экан, аҳоли саломатлиги йўлида кўзланган эзгу мақсад учун тадбиркорга самимий миннатдорлик билдирилди.


Келгуси йилнинг иккинчи ярмидан иш бошлаши мўлжалланган тиббий муассаса қурилиши учун тадбиркорнинг шахсий маблағи ҳисобидан 700 минг АҚШ доллари, бинони замонавий тиббий асбоб-анжомлар ва қўшимча воситалар билан жиҳозлаш учун эса 750 минг АҚШ доллари миқдорида банк имтиёзли кредити сарфланиши кутилмоқда.

- Режага кўра, қурилажак муассаса 3 қаватли бўлади ва унда терапия ва хирургия йўналишлари бўйича диагностика, даволаш ва маслаҳат бериш хизматлари кўрсатилади, - дейди тадбиркор Э. Ҳайдаров. – Шунингдек, бу ерда лаборатория, УТТ, ЭКГ орқали юрак қон-томир, ички, онкологик ва бошқа касалликларни эрта аниқлаш, ташхис қўйиш, даволаш учун барча замонавий моддий-техник имкониятлар яратишни мўлжаллаб турибмиз. Қолаверса, чет элдан малакали мутахассисларни таклиф қилиш ниятимиз ҳам бор.

Эътиборли жиҳати шундаки, муассаса иш  бошлагач, бунда 50 та янги иш ўрни яратилади.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.