Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҒОЛИБ СПОРТЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2019-10-31 16:31:03    996

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокимлиги фаоллар залида турли халқаро турнирлар ва мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб, ғолибликка эришган ёш спортчиларни тақдирлашга баҳишланган тантанали тадбир ташкилланди.

Кенг жамоатчилик вакиллари, устоз ва мураббийлар, спортчи йигит-қизлар ҳамда уларнинг ота-оналари қатнашган тадбирда туман ҳокими Алибек Турсунов сўз олиб, мамлакатимизда ёшлар ўртасида спортнинг барча турлари кенг ривожланиб бораётгани, энг чекка ҳудудларда ҳам янги спорт мажмуалари қурилиб фойдаланишга топширилаётгани, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 эзгу ташаббус бу борадаги саъй-ҳаракатлар учун дастуриламал бўлаётганини алоҳида таъкидлади.

Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Қаҳрамон Миртазақуловнинг айтишича, октябрь ойи бағдодлик спортчилар учун анчайин омадли келди. Жумладан, Жамшидбек Раҳмоналиев 17-21 октябрь кунлари Германия Федератив Республикасининг Лейпйиг шаҳрида спортнинг қўл жанги тури бўйича ташкилланган Жаҳон кубогида қатнашиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Билолбек Мирзараҳимов эса 18-27 октябрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Ухань шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон Армия ўйинлари мусобақасида ғолиблар сафидан жой олди. Шунингдек, октябрь ойининг бошларида Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида спортнинг баскетбол тури бўйича ташкилланган халқаро турнирда Фарғона вилояти терма жамоаси биринчиликка сазовор бўлди. Эътиборлиси, терма жамоа сафида туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси, 26-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Рухшонахон Билолова ҳам ҳаракат қилиб, вилоятимиз ёш баскетболчиларининг ғалабасига улкан ҳисса қўшди.


Тадбирда туман ҳокими Алибек Турсунов халқаро турнирлар ва мусобақаларда туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ёш спортчилар муваффақиятларини бирма-бир эътироф этиб, уларга ҳокимликнинг эсдалик совғаларини топширди.

Тадбир якунида мураббийлар, ғолиб спортчилар ва уларнинг оила аъзолари сўз олиб, кўрсатилаётган давомли ғамхўрлик ҳамда эътибор учун давлат ва ҳукумат раҳбарларига, туман ҳокимлиги мутасаддиларига самимий миннатдорлик билдирдилар.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.