Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 47 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТУМАНДА ПАВЛОВНИЯ ДАРАХТИНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА КЛАСТЕР ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2019-11-13 22:01:39    1194

PDF yuklash
Chop etish


Наинки атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, балки ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёт кечиришида дов-дарахтларнинг ўрни беқиёс. Аждодларимизга бошпана, озиқ-овқат манбаи, кийим-кечак ва ҳимоя воситаси сифатида беминнат хизмат қилиб келган бу табиий ресурс бугун қурилиш ва полиграфия маҳсулоти, дори-дармон, косметика, қўйингки, турмуш тарзимизнинг барча соҳасида хом ашё манбаидир. 

Ушбу бебаҳо табиат инъомидан иқтисодиёт тармоқларида унумли фойдаланишда дарахтларнинг янги турларини маданийлаштириш, кўпайтириш, уларнинг хусусиятларини кашф этиш муҳим ўрин тутади. Шаҳар ва қишлоқларимизда бўй чўзиб турган нодир экзотик дарахтлар, ёғоч маҳсулотлари таъминотидаги сифат ўзгаришлари, илм-фан фидойиларининг бу борадаги изланишлари Президентимиз раҳнамолигида инновацион фаолият ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганининг амалдаги тасдиғидир.

Асосан мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Водий трейд” корхонаси номи нафақат Фарғонада, балки мамлакатимиз миқёсида ҳам танилиб улгурган. Корхона раҳбари Толибжон Юнусов ғайратли, интилувчан ва креатив фикрловчи тадбиркор сифатида туманда павловния дарахти етиштиришни бошлади. Дастлаб хорижий ҳамкорлардан 10 минг туп ниҳолча сотиб олиб, ҳозирда уларни 1 гектарлик майдонда парвариш қилмоқда. Хўш, мазкур дарахт нимаси билан аҳамиятли?

- Мамлакатимизда сўнги 5-6 йилда павловнияга қизиқиш ниҳоятда ортди, - дейди биз билан суҳбатда “Водий трейд” корхонаси иш бошқарувчиси Азизбек Мамадалиев. – Бу дарахт Ер шарида мавжуд дарахтлардан нафақат энг тез ўсиши билан ажралиб туради, балки хаёлий гўзаллик кашф этиб гуллаши, қимматли ёғоч, асал, биомасса манбаи экани билан ҳам қадрланади, у манзарали дарахт сифатида истироҳат боғлари, хиёбонларни безайди. Биз павловнияни етиштиришни йўлга қўйиш билан, аввало, ёғоч маҳсулотларига бўлган ички талабни қондиришга ва ундан ўз ишлаб чиқаришимизда кенг фойдаланишга, демакки, маҳсулотларимиз тан нархини арзонлаштиришга эришмоқчимиз. Бу ташаббусимиз туманимиз ҳокими Алибек Турсунов томонидан қўллаб-қувватланди ва у киши мазкур соҳада кластер тизимини жорий этиш таклифини илгари сурди. Бунинг учун бизга биолаборатория биноси қуришга, иссиқхона барпо этиш ҳамда кўчатларни табиий шароитда парвариш қилишга етарли миқдорда ер майдони ажратиладиган бўлди. Насиб қилса, туманимиз ҳокимининг ёрдами билан бу ишга тез орада киришамиз.

Маълумотларга қараганда, павловния дарахти касалликларга ва ҳашаротларга юқори даражада чидамли ва жуда тез ўсади. Дарахтнинг айрим навлари ёзда ҳаво ҳарорати 42 даража иссиқни ташкил этганида, қишда эса 20 даражали совуқда ва 63 кун ёғингарчилик кузатилмаган шароитларда ҳам нормал ривожланиши аниқланган.

- Павловния ва терак дарахтларини ўзаро қиёслаш умуман нотўғри, - дейди А. Мамадалиев. – Павловния ёғочи теракникидан анча қиммат ва ундан деярли ҳамма нарса – мебелдан бошлаб, мусиқий асбобларгача ясаш мумкин, терак ёғочининг сифати паст ва ундан асосан томни ёпишда таянч ёғоч ёки ёғоч қутилар ясашда фойдаланилади. Павловния ёғочи дунё бозорида қарағай ёғочидан икки марта қиммат – 1 м3 ҳажмдаги ана шундай ёғоч маҳсулоти 800 АҚШ долларидан зиёдроқ нархда баҳоланади. Агар павловния етиштириш бўйича кластер ташкилланса, туманимиз ҳокимининг алоҳида таъкидлашича, экин ерларининг биологик ҳолати сезиларли даражада яхшиланишига, чорва ҳайвонларини микроэлементларга бой бўлган озуқа билан таъминлашга, саноат ва ишлаб чиқаришнинг бошқа турлари ривожланишига ҳамда энг муҳими, алоҳи саломатлигини муҳофаза қилишга улкан ҳисса қўшган бўламиз. Сабаби, павловниянинг барги ва гулларини бронхит, йўтал каби касалликларни даволашда қўллаш мумкин. Меваси қон босимини пасайтиришга ёрдамлашади. Гулларининг хушбўйлиги атир-упа ишлаб чиқарувчиларнинг диққатини тортмоқда.

Бундан ташқари, павловния енгил, шаффоф ва хушбўй асали билан ҳам ном қозонган. Бир неча ойлик гуллаш мавсумида битта асалари оиласи 10-15 килограмм нектар йиғиши мумкин. Бу асал хуштаъмлиги баробарида, ўпка ва нафас олиш тизимлари касалликларини даволашда, ўт қопи, жигар ва овқат ҳазм қилиш аъзолари ишлашини яхшилашда катта аҳамиятга эга экани тўғрисида маълумотлар бор.

Мухтасар айтганда, “Водий трейд” корхонаси павловния етиштириш орқали келгусида қишлоқ хўжалигини биомасса, биоўғит, озуқа, асал, мебель саноатини ёғоч ва пардозлаш материаллари, атроф-муҳит софлигини таъминлашни, шаҳар ва қишлоқларимиз чиройига чирой қўшишни мақсад қилмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.