Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг МУНОСАБАТИ

×

 2019-11-15 10:16:18    1089

PDF yuklash
Chop etish


ЖОРИЙ йилнинг 11 ноябрь санасида “@SizdanTelegram” канали орқали “Фарғона – “Чироқ ўчавериб жонга тегди!” сарлавҳаси остида муаллифи кўрсатилмаган, номаълум шахснинг фикри эълон қилинди. Унда муаллиф “Бағдод туманида электр энергиясининг тез-тез узилаётгани”ни иддао қилган. Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ушбу иддао юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

 

Бугунги кунда электр қувватига нисбатан ошиб бораётган эҳтиёжни тўлақонли қондириш, саноат фойдаланувчилари учун электр энергияси етказиб беришни сифатли таъминлаш, режадан ташқари ўчиришлар (қурилмаларнинг фавқулодда ишдан чиқиб қолиш ҳолатлари)нинг олдини олиш мақсадида мамлакатимизда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бинобарин, Бағдод туманида ҳам истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, маънан эскирган, яроқсиз қурилмаларни янги ва замонавийларига алмаштириш каби саъй-ҳаракатлар натижасида, йилдан-йилга ҳолат яхшиланиб бормоқда.

Ҳозирда туманда 750 дона трансформатор пунктлари мавжуд бўлиб, ҳаво электр узатиш тармоқлари 1 минг 532,8 км.ни, жами истеъмолчилар сони эса 42 минг 123 тани ташкил этади.

Туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш асносида, туманнинг турли ҳудудларига 12 та янги трансформатор пунктлари қурилди (аслида, режада 8 та). Шунингдек, 21 дона трансформатор пункти ва 27 км. масофада 0,4-10 кВ ли тармоқ мукаммал, 420 дона трансформатор пункти ва 1 минг 169,2 км. масофада 0,4-10 кВ ли ҳаво электр узатиш тармоқлари жорий таъмирдан чиқарилди. Мазкур таъмирлаш ишлари учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан 1,5 млрд. сўм маблағ сарф этилди ва натижада туманнинг 12 минг 400 дан ортиқ истеъмолчилари учун электр таъминоти яхшиланди.


Сир эмас, куз-қиш мавсуми давомида туманда электр энергиясида узилишлар содир бўлиб туради, лекин бу узилишларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда йўл қўйилмоқда. Мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ, қувват ва электр энергияси истеъмоли бўйича чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари истеъмолчилар билан биргаликда ишлаб чиқилган ҳамда туман ҳокимлиги билан келишилган. Шундай бўлса-да, чеклаш ва узиб қўйиш ҳолатлари фақатгина электр тармоқлари ускуналарининг йўл қўйиб  бўлмайдиган шароитларда ишлаши ва авариялар юзага келишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Юқорида келтирилган фуқаронинг фикри ижтимоий тармоқда 11 ноябрь куни эълон қилинганини инобатга олиб, мазкур иддао 10 ноябрь куни туманнинг “Самарқанд” нимстанциясидаги “Носиржон” узатмаси мойли ўчиргичининг ҳаддан зиёд қизиб кетиши оқибатида авариявий носозлик келиб чиққани билан боғлиқлигини тахмин қилиш мумкин. Юз берган мазкур авария ҳолати сабабли шу куни соат 20:00 да туманнинг айрм ҳудудлари электр тармоғидан мажбурий равишда узиб қўйилган ва 11 ноябрь куни соат 11:50 да носозлик тўлиқ бартараф этилиб, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилиши қайта тикланган.

Чеклаш ва узиб қўйиш жадвалларига қанчалик риоя этилаётгани, шунингдек, аҳолининг табиий ва суюлтирилган газ ҳамда тоза ичимлик суви билан таъминланиши тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар куни туман ҳокимига киритилиб, ҳафтанинг белгиланган бир кунида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида масъул корхона раҳбарларининг ахбороти эшитиб борилмоқда. Бундан ташқари, туманда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида ташкилланган 4 та сектор раҳбарлари (туман ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи ва ДСИ бошлиғи) жойларга чиқишиб, коммунал хизматлар кўрсатилиши билан боғлиқ муаммоларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.


Айни кунларда туманда 1 сутка давомида (асосан тун ярмидан кейин –электр энергиясига бўлган эҳтиёж сезиларли даражада камайган маҳалда) умумий ҳисобда 2-3 соат мобайнида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш, тасдиқланган жадвалга асосан, вақтинча тўхтатилиб, сутканинг қолган қисмида чеклаш ва узилишлар кузатилмаяпти.