Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати БИЛДИРИШНОМАСИ

×

 2019-12-06 12:29:36    284

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги “Олмос” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг “банкдан кредит ололмаётгани” бўйича ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган материал юзасидан


“Олмос” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига кредит берилиши  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 18 апрелда тасдиқланган “Тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида”ги 1126-сонли Низоми талаблари асосида амалга оширилган. 

Бугунги кунда мазкур ширкатнинг банк филиалидан аввалги йилларда олинган кредитдан муддати ўтган 5 483.1 минг сўм, кредитлар бўйича ҳисобланган муддати ўтган фоизлардан 3 714.5 минг сўм – жами 9 197.6 минг сўм қарздорлиги мавжуд.

“Агробанк” АТБ 2019 йилга мўлжалланган кредит сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги 2019 йил 28 январдаги 6/5-сонли қарорининг 25-бандида, “зарар кўриб ишлаётган корхона ва ташкилотлар ҳамда ноликвид балансга эга бўлган хўжалик субъектларига кредит бериш мумкин эмас”лиги ва “уларга аввал ажратилган кредитларни муддатидан олдин ундириш лозим”лиги кўрсатиб ўтилган.

Юқоридагиларга асосланган холда, “Олмос” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига мавжуд қарздорлик сўндирилмагунга қадар ва дастлабки берилган кредит пулларининг тўғри сарфлангани юзасидан мониторинг якунланмагунча қолган кредит пуллари берилмайди.