Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ФУҚАРО ТАКЛИФНИ РАД ЭТЯПТИ, маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари муаммони ҳал этишнинг бошқа йўлларини изламоқда.

×

 2020-01-21 13:44:35    1135

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 14 январь санасида “Менинг юртим” телеканалининг “Марказий студия” информацион дастури орқали Бағдод туманининг Олмазор кўчаси, 16-уйда яшовчи фуқаро О. Яминскаянинг яшаш хонадони қурилганига 100 йилдан ошгани, бинонинг том қисми қулаб тушиш арафасида экани, аёлнинг кам таъминланган ва оғир шароитда яшаётгани сабабли мутасаддилар бу фуқарога ёрдам бериши лозимлиги баён қилинган ахборот лавҳаси эфирга узатилди.

Фуқаро О. Яминскаянинг ушбу муаммоси Бағдод тумани ҳокимлиги мутасаддиларига аввалдан маълум: бу бўйича ўтган 2019 йилнинг ўзида 3 марта ўрганиш олиб борилган. Лавҳада таъкидланганидек, хонадон яроқсиз ҳолатда – пойдеворсиз, хом ғиштдан қурилган, том қисми ва таянч деворлари аллақачон нурай бошлаган. Бинони таъмирлаш – маблағни ҳавога совуришдек гап.


Туман ҳокимлиги масъул ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида фуқарога манфаатли таклиф билан чиқди. Гап шундаки, тумандаги тадбиркорлардан бири А. Ю. мурожаатчи яшаб турган уйни олиб, унинг эвазига туман марказида намунавий лойиҳалар асосида қурилган кўпқаватли уйларнинг биридан 2 ёки 3 хонали хонадон беришини, бунга қўшимча, янги хонадонни мебель ва бошқа маиший жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаб беришга рози эканини билдирди. Бироқ фуқаро О. Яминская бу таклифни қатъий равишда рад этган ҳолда, ўзи яшаб турган хонадонни янгидан қуриб беришни сўрамоқда.


Таъкидлаш керакки, фуқаро О. Яминскаянинг уй-жой билан боғлиқ муаммоси ўз ҳолига ташлаб қўйилгани йўқ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 12 апрелда тасдиқланган “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, О. Яминскаянинг муаммосини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари, фуқаро ва унинг фарзандига ҳомийлар кўмагида қишки кийим-бош, озиқ-овқат маҳсулотлари, кўмир ёқилғиси беминнат бериб келинмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.