Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МАДАНИЯТ ВА САНЪАТГА БАХШИДА УМР

×

 2020-03-04 18:04:41    897

PDF yuklash
Chop etish


Умрининг қарийб 40 йилини маданият ва санъат ривожига ҳисса қўшиш билан ўтказган Аҳмадали Шералиев 60 ёшга тўлди.

Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда Бағдод тумани маданият бўлими Аҳроржон Хатамов сўз олиб, юбиляр ҳақида, унинг ўз касбига садоқати ҳақида тўлқинланиб гапирди.

Аҳмадали Шералиев 1978 йилда Наманган вилоятидаги маданият техникумидаги таҳсилни тамомлаб қайтгач, ўзи туғилиб ўсган қишлоқдаги 12-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга мусиқа фанидан сабоқ бера бошлади. Кўп ўтмай, ёш ва ғайратли мутахассисни 11- ва 13-мактаблар раҳбариятлари ҳам иш билан таъминладилар.

Тиришқоқлиги, изланувчанлиги, янгиликка ташналиги билан ҳамкасблари ва ўқувчилари ўртасида муносиб ҳурмат қозонган А. Шералиев 2006 йилда туман маданият бўлимига ишга таклиф қилинди. Мазкур бўлимда ўтган йиллар мобайнида унинг ижодий фаолияти янада ёрқинлашди. Хусусан, туманда ўтказиладиган ҳар бир байрам дастурларини тайёрлашда А. Шералиевнинг сценарийнавислик маҳорати ва бой тажрибаси жуда қўл келди. Қолаверса, “Қароқчитол” маданият уйи директори, маданият маркази филиал мудири сифатидаги фаолияти ҳам кўпчилик соҳа ходимларига намуна бўлди.


Аҳмадали Шералиевнинг узоқ йиллик самарали меҳнати ҳукуматимиз томонидан муносиб баҳоланиб, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25 йил” кўкрак нишони, қолаверса, бир неча марта туман ҳокимлигининг “Фахрий ёрлиғи” ва эсдалик совғалари билан тақдирланган.

Бу киши ҳали-вери кексаликни бўйнига олмоқчи эмас: - Юрагим уриб турибдими, демак, она Ватаним тараққиётига ҳисса қўшаман! Ортимиздан келаётган қанчадан-қанча шогирдларнинг биттасига-да қанот бўла олсам, ҳаётимнинг мазмун-моҳияти – шу, дейди Аҳмадали ака. 

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.