Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МАҲАЛЛА АЁЛЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2020-03-04 18:11:18    1026

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар бир сўзнинг хотирага ўрнашган суврати бўлади. “Аёл” сўзини эшитсак, руҳиятимизга хотиржамлик, вужудимизга ҳарорат қуюлганга ўхшайди. Қулоғимизда жонбахш алла овозлари янграгандек бўлади. Уни тандир бошида юзлари ловуллаб нон ёпаётган кўринишда, қошларига ҳафсала билан ўсма тортаётган, гўзаллик истагидан гўзаллашган қиёфада тасаввур этамиз. Далада, буғдойзорда, боғда... Қаерда бўлмасин, аёл сувратида ҳаракат бор, бедорлик, беоромлик бор. Шунинг учун қайси мамлакатда гўзалликка, меҳр-муҳаббат, бунёдкорликка эҳтиром бўлса, энг аввало, аёлга эътибор кўрсатадилар.

Бугун Бағдод туманининг “Қаровултепа” маҳалла фуқаролар йиғинида қишлоқ аёллари ўртасида зулфияхонлик тадбири ташкилланди. Адабиётга, хусусан, шеъриятга бефарқ бўлмаган қайнона-келинлар, дуогўй онахонлар Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним шеърларидан намуналар ўқишди, баҳор мавсумида айтилувчи қадимий лапарлар, алёрларни айтишиб, бир-бирларига омонлик тиладилар.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Дилфузахон Каримова қатнашиб, бунда йиғилганларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий қутлади.


- “Аёл – сенатор”, “аёл – депутат” атамалари бошқача бир оҳангларда жаранглайди, - деди Д. Каримова. – Чунки бу дегани – аёл қувонч-ташвишлари, оила эҳтиёжлари аёл воситасида баланд минбарларга етиб боради, дегани. Кейинги йилларда Парламентимизда она ва бола саломатлигини асраш, аёл ҳақ-ҳуқуқини муҳофаза қилиш юзасидан қабул қилинган қатор қонунлар бу фикримизни тасдиқлайди. Аёлларга яхши яшаш ва иш шароити яратиб бериш бўйича энг катта ютуқларга эришган 125 та дунё давлатлари орасида Ўзбекистоннинг борлиги бизда уларга кўрсатилаётган эҳтиромни яна бир карра намоён этади. Сиз билан биз мана шундай азиз ва табаррук заминда, аёлини бошида тождек кўтарган Ватанда яшаётганимиз учун ҳар қанча шукрона келтирсак, ярашади.  

МФЙ мутасаддилари шу куни маҳалла аёлларига самимий эҳтиром рамзи сифатида гул ҳадя қилишди.

- Меҳрибон, куюнчак, оқила, муштипар, севимли, гўзал… Аёлларимиз шунчалик кўп ва хўп мадҳ этишга арзийди, - дейди МФЙ раиси Ҳошимжон Эрматов. – Аёл муҳаббатдан куч олади, эътибордан юксалади, ғамхўрларга суянади, эъзоздан бахт топади. Аёл борки, муҳаббат бор, бахт, гўзаллик, нафосат барқарор. Бугун биз ҳам ўз ҳудудимиздаги нуроний онахонларимиз қалбига қувонч улашишга ҳаракат қилдик. Бунақа тадбир эртагаям, индингаям давом этади. Умуман, қишлоғимизда бирорта аёлни қолдирмай – ҳаммаларига гул улашишни мақсад қилганмиз. Байрамингиз муборак, азиз оналар, муҳтарама опа-сингиллар!

Кези келганида маълумот тариқасида айтиб ўтсак: ҳудудда баҳорги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари аллақачон бошлаб юборилган. Хусусан, ўтган дам олиш куни ташкилланган оммавий ҳашарда 7 км.дан ортиқ ариқ ва зовурлар тозаланди, гузарлар, кўчалар, қабристон ободонлаштирилди. Қатнов йўли ёқаларига 200 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. Шунингдек, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ва беморлар ҳолидан хабар олинди.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.