Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИГА КОМПЬЮТЕРЛАР ТАРҚАТИЛДИ

×

 2020-03-08 17:36:42    1146

PDF yuklash
Chop etish


8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Бағдод туманидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига туман ҳокимлигининг совғаси – компьютер жамланмалари тантанали тарзда топширилди.

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, унинг жойлардаги  бошқарма ва бўлимлари ташкил этилди. Янги вазирлик оила, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Ҳақиқатдан ҳам, маҳалла, оила – булар бир-биридан айро тасавввур қилиб бўлмайдиган тузилмалар ҳисобланади. Ўз навбатида, оилани аёлларсиз тасаввур қилиш қийин. Кекса авлод вакиллари эса – оиламиз кўрки, тўғри йўл кўрсатувчи йўлчи юлдуз. Буларнинг барчасини бирлаштирадиган бўлсак, яхлит тизим – маҳаллага бориб тақалади.


- Битта маҳаллада мингга яқин оила, 2-3 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, - дейди Бағдод тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Машрабжон Хурбоев. – Қанчадан-қанча нотинч, оилавий ажрим ёқасидаги оилалар, қайнона-келин, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлардан азият чекаётганлар, шунингдек, ижтимоий кўмакка муҳтож, камбағал оилалар билан ишлаш, маҳаллада тинчлик-осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш каби ўта муҳим вазифалар маҳалла зиммасига юклатилган. Лекин айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳалигача ўз биносига эга эмаслиги, моддий-техник базаси мукаммал шакллантирилмагани бизнинг энг оғриқли нуқталаримиздан ҳисобланади. Шуни инобатга олиб, туман ҳокимлиги маҳаллалар учун компьютер жамланмаларини топширди. Энди бундай замонавий жиҳозлар туманда мавжуд 56 та фуқаролар йиғинининг ҳар бирида бўлади. Шунингдек, МФЙлар учун янги бинолар қуриш, мавжудларини замонавий кўринишга келтириш ҳамда зарур техник жиҳозлар билан таъминлаш бўйича ишларимиз изчил давом этади.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.