Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ

×

 2020-03-11 18:32:23    1311

PDF yuklash
Chop etish


10 март куни “Mening yurtim” телеканалининг “Марказий студия” дастури орқали Бағдод туманининг Янгиобод қишлоғида мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмаслиги тўғрисида ахборот лавҳаси эфирга узатилди. Унда таъкидланган ҳолат туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда туман Мактабгача таълим бўлими ишчи гуруҳи томонидан 11 март куни манзилли равишда ўрганилди. Ўрганиш хулосалари бўйича қуйидагилар маълум қилинади:

“Қароқчитол” маҳалла фуқаролар йиғини тасарруфида бўлган ва туман марказидан 12 км. узоқликда жойлашган мазкур қишлоқда 674 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 80 нафари мактабгача ёшдаги болалар ҳисобланади.

Ушбу ҳудудда бундан 30 йил аввал – 1990 йилда 52-сонли мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилиб фойдаланишга топширилган, бироқ болалар қатнови талаб даражасида бўлмагани боис, боғча фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилган. 1991 йилда эса, қишлоқда янги – 50-сонли умумтаълим мактаби биноси қурилган ва фойдаланишга топширилган. Лекин 2008 йилга келиб, мактаб биноси яроқсиз ҳолга тушиб қолган. Маълумки, бу даврда мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари туман халқ таълими бўлими тасарруфида бўлган ва 2009 йилда туман ХТБ мудирининг буйруғига биноан 50-мактаб боғча биносига кўчириб ўтказилган.

Дарҳақиқат, ўша вақтдан буён мазкур ҳудудда мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритгани йўқ. Лекин бу – туман ҳокимлиги ва мактабгача таълим бўлими муаммога эътибор қаратмаяпти, дегани эмас! Зотан, ушбу масала ҳудудий сектор раҳбари – туман ҳокимининг доимий назоратига олинган ва бу ерда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар ҳамда аҳоли вакиллари билан бир неча марта учрашувлар ўтказилган.


Шу кунги ўрганиш давомида, ҳудуддаги болаларни мактабгача таълим тизимига қамраб олиш мақсадида, фуқароларга оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси очиш бўйича таклифлар билдирилиб, бу каби муассасаларнинг фаолияти, шарт-шароитлари ҳамда давлат томонидан бериладиган имтиёзлар ҳақида батафсил тушунча берилди. Натижада, фуқаролар – Ф. Орипова ва Д. Ҳайдарова ўз хонадонларида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкиллаш истагини билдиришди.


Ишчи гуруҳ аъзолари ташаббускорларнинг яшаш хонадонига ташриф буюриб, мавжуд шароитларни ўргандилар ва керакли ҳужжатларни тайёрлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатдилар.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бугунги кунда туманда 53 та давлат, 38 та оилавий ва 1 та давлат-хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасалари фаолият юритади. Ўтган 2019 йилнинг ўзида Инвестиция дастурига биноан 7 млрд. 281 млн. сўм эвазига туманда 2 та давлат мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, мавжуд муассасалар бинолари ҳамда иситиш тизимларини таъмирлаш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 920 млн. сўм сарфланди. Айни пайтда туманда 7 минг 400 нафарга яқин мактабгача ёшдаги болалар муассасаларга қамраб олинган. Март ойининг охирига қадар Янгиобод қишлоғида ҳам 2 та оилавий боғча очиш бўйича амалий ишлар бошланди.