Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

НОСОЗ НАСОС ЯНГИСИГА АЛМАШТИРИЛДИ

×

 2020-08-29 18:56:28    2211

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Бағдод туманининг Бўстон даҳасида “икки ҳафтадан бери ичимлик суви йўқлиги” иддао қилинган хабар тарқалди. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати мазкур хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
Бағдод шаҳарчасида жойлашган Бўстон даҳасида истиқомат қилувчи аҳоли истеъмоли учун ичимлик суви алоҳида насос ёрдамида етказиб берилади. Жорий йилнинг 26 август куни соат 17:40 чамасида ушбу насос техник иҳатдан яроқсиз ҳолатга келиб қолган. “Фарғона сув таъминоти” МЧЖнинг туман филиали раҳбарияти ҳамда 4-сектор бошлиғининг саъй-ҳаракатлари билан ушбу муаммо 27 август куни 11:10 да тўлиғича бартараф қилинган. Яъни, носоз насос ўрнига ЭЦВ10-63-65 маркали янги, тўлиқ қувват билан ишловчи насос ўрнатилди. Бундан кўринадики, “аҳолининг 2 ҳафтадан бери сувсиз қолгани” тўғрисидаги маълумот мутлақо асоссиз.



Ўз навбатида, “Фарғона сув таъминоти” МЧЖнинг туман филиали раҳбарияти Жамоатчилик назоратини фақатгина олқишлайди ҳамда бундан кейин ҳам аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини етарли даражада қондириш бўйича барча зарурий чора-тадбирларни амалга оширишини маълум қилиб, юртдошларимизни энг улуғ, энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги билан самимий қутлайди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.