Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хушхабар: “Зафаробод” ММТП ҳудудида ғалла режаси вилоятда биринчи бўлиб бажарилди

×

 2021-06-14 16:41:44    721

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги “Зафаробод” муқобил машина-трактор парки ҳудудида давлатга дон сотиш шартномавий режаси вилоятда биринчи бўлиб бажарилди. Бу ҳақда ғалла ўримини мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари Шуҳратжон Деҳқонов маълум қилмоқда.

ММТП таркибида 24 та фермер хўжалиги тасарруфидаги экин ер майдонларининг 971 гектар қисмида ғалла етиштирилган бўлиб, 2 минг 501 тонна ҳосил олиниши белгиланган эди. Бугун, 14 июнь ҳолатига (соат 11:00), бу кўрсаткич 2 минг 632 тоннани ташкил этмоқда.

- Таркибимиздаги 22 та фермер хўжалигида ғалла ўрими якунланган бўлса, уларнинг барчасида режа ортиғи билан бажарилди. Яна 2 та фермер даласида ўрим давом этмоқда. Ҳали 100 гектардан ортиқ ўрилмаган майдонимиз бор. Насиб қилса, жами ҳосилни 3 минг тоннага етказмоқчимиз, - дейди “Зафаробод” ММТП раиси Комилжон Худойберганов.

Раиснинг маълум қилишича, “Мажнунтол ифори”, “Маъмур ота”, “Темур Малик”, “Уч-уй шунқорлари” каби фермер хўжаликларида ўртача ҳосилдорлик 40 центнердан зиёдроқни ташкил этган. Марказий Фарғона чўллари учун бу кўрсаткич анчайин ижобий ҳисобланади, бироқ, шундай бўлса-да, экин ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича белгиланган вазифалар босқичма-босқич давом эттирилмоқда.

Бағдод тумани ҳокими Восилжон Назаров кеча “Зафаробод” ММТП раиси Комилжон Худойбергановни эришилган меҳнат ғалабаси билан самимий қутлаб, миллий урф-одатларимизга биноан, унинг эгнига тўн ёпди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.