Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Мурувват” ёшлар кичик саноат зонасида яна бир тадбиркорлик субъекти иш бошлади

×

 2021-08-12 19:48:34    878

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги “Мурувват” ёшлар кичик саноат зонасида тадбиркор Илҳомжон Умаровга тегишли цехда 7 турдаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарила бошланди. Маҳсулотнинг илк партияси қашқадарёлик харидорларга юборилди.

Тадбиркор шу вақтга қадар ўз хонадонида айни фаолият билан шуғулланиб келган. Табиийки, бунинг ўзига яраша ноқулайликлари мавжуд эди. Масалан, ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан ҳосил бўлувчи табиий чанг-тўзон қишлоқ аҳолисининг эътирозига сабаб бўлаётганди.

- Туманимиз ҳокими кичик саноат зонасидан жой таклиф қилганида аввалига бироз иккилангандим, - дейди “Bek online” оилавий корхонаси раҳбари биз билан суҳбатда. - Лекин тўғри танлов бўлган экан, бугун кенг-мўлгина майдонда фаолиятимизни бошлаб олдик. Лойиҳанинг дастлабки босқичини амалга ошириш учун 450 млн. сўм маблағ сарфладик ва натижада 10 та янги иш ўрни яратилди. Насиб қилса, келгуси йилда 1 млрд. сўм эвазига лойиҳанинг иккинчи босқичини бошлаймиз ва лок-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўямиз. Шунда ишчиларимиз сони 20 нафарга етади.

Цехда 1 кунда 5 тонна сувли бўёқ, 10 тонна шпаклёвка, 5 тонна ротбон ва 400 кг. грунтовка ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар, асосан, Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Хоразм ҳамда водий вилоятларига юборилади. Бундан ташқари, тадбиркор қирғизистонлик ҳамкорлар билан ҳам дастлабки келишувга эришди ва Бағдодда ишлаб чақирилган сифатли қурилиш маҳсулотларининг экспорти тез орада йўлга қўйилади.  

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.