Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Иқтисодий судлар томонидан банкротлик тўғрисидаги ишларни юритишнинг ўзига хос хусусиятлари

 2021-09-08 10:35:48    992

PDF yuklash
Chop etish


Бозор иқтисодиётининг тамойилларидан бири бўлган эркин рақобат корхоналарнинг қонун асосида фаолият юритишини таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга. Иқтисодий муносабатларнинг пухта ўрганилмаганлиги, бозор талаблари инобатга олинмаган ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг йўлга қўйилганлиги, хўжалик юритиш жараёнидаги билимсизлик корхоналарнинг зарар кўришига ва пировард натижада иқтисодий ночорликнинг юзага келишига олиб келади.

2003 йил 24 апрелда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасида қайд этилишича, банкротлик (иқтисодий ночорлик) - қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслигидир.

Амалдаги Иқтисодий процессуал Кодексининг 27-моддасида ушбу тоифадаги ишлар тавсифланган, яъни банкротлик тўғрисидаги ишлар жумласига юридик шахсларни ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган
ва қонунда белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор мақомини олган фуқароларни, шунингдек пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаган, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларни, агар пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятлар уларнинг аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса, банкрот деб топиш тўғрисидаги ишлар киради.

Кодекснинг 25-моддасига кўра, банкротлик тўғрисидаги ишларни юритиш иқтисодий судларга тааллуқлиликдир.

ИПКнинг 25-боби банкротлик тўғрисидаги ишларни юритишга бағишланган.

“Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси 3-хатбошида, агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида уч юз бараварини ташкил этса, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхонага нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг бараварини ташкил этса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг камида йигирма бараварини ташкил этса, қарздорнинг банкротлик аломатлари ҳисобланади, деб қайд этилган.

Юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.  

Кодекснинг 36-моддасига кўра, юридик шахслар ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар қарздор давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судда кўрилади.

Банкротлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва бошқа манфаатдор шахслар(давлат солиқ хизмати органи, банкротлик бўйича давлат органи ёки прокурор) қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Аризага банкротлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунда назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади.

Ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш учун қарз миқдорининг аҳамияти йўқ. Қонуннинг 188-моддасига кўра ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг турган жойини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган, шунингдек прокурор томонидан берилиши мумкин.

Қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар ИПКда назарда тутилган қоидалар бўйича, ушбу Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.

Банкротлик тўғрисидаги ишлар умумий тартибда
ва соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилади.

Банкротлик таомиллари сифатида кузатув жорий этиш, суд санцияси жорий этиш, ташқи бошқарув жорий этиш, банкрот деб топиш
ва тугатишга доир иш юритишни қўзғатиш.

Умумий тартибдаги банкротлик иши бўйича юқоридаги таомилларнинг барчаси қўлланилиши мумкин. Соддалаштирилган тартибда ишни кўришда банкротликнинг кузатув, суд санацияси ва ташқи

бошқарув таомиллари қўлланилмайди.

Банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар: қарздор, суд бошқарувчиси, кредиторлар, улар томонидан қарздорга белгиланган тартибда талаблар тақдим этилган пайтдан эътиборан, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи, прокурор, банкротлик тўғрисидаги иш прокурорнинг аризаси асосида кўрилаётган ҳолларда.

Банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар банкротлик тўғрисидаги ишда қўлланиладиган ҳар қандай тартиб-таомил жараёнида судга сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш мақсадида экспертиза тайинлаш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.

Қонуннинг 51-моддасига кўра суд санациясини, ташқи бошқарувни жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар бўлмаганда, суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 4-моддасида назарда тутилган банкротлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади.

Суднинг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорида қарздорнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ўз кучини йўқотганлиги кўрсатилади.

Суднинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексида ҳам банкротлик тўғрисидаги ишлар юзасидан маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.

МжтКнинг 1795-моддасида қасддан банкротликка олиб келиш маъмурий ҳуқуқбузарлиги тавсиланиб, унга кўра якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёки юридик шахс мансабдор шахси, муассиси (иштирокчиси) ёхуд мол-мулкининг мулкдори томонидан шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан банкротликка олиб келиш, яъни тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтириш ёки ошириш, ушбу якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки юридик шахснинг барқарор иқтисодий ночорлигига (банкротлигига) олиб келса, кредиторларга зарар етказилишига сабаб бўлса, —

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Кодекснинг 2151-моддасига асоан корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни мансабдор шахслар томонидан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органларига тақдим этмаслик ёки вақтида тақдим этмаслик —

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Амалдаги Жиноят кодексида ҳам банкрот деб эътироф этишга оид ишлардаги жиноий-ҳуқуқий муносабатлар тартибга солинган.

Кодексининг 180-моддасида сохта банкротлик, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг ўз мажбуриятларини иқтисодий жиҳатдан бажара олмаслиги ҳақида била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган эълон бериши кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни еклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

Шунингдек, ЖКнинг  [ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.01.00 Умумий қоидалар]

181-моддасида банкротликни яшириш жинояти учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот ва ҳужжатларни тақдим этиш, бухгалтерлик ҳисоботларини бузиб кўрсатиш йўли билан иқтисодий жиҳатдан ўзининг тўловга қодирлигининг йўқотганлигини ёки иқтисодий ночорлигини бошқача тарзда қасддан яшириши кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

Бундан ташқари, Кодекснинг 1811-моддасига кўра, якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёки юридик шахс мансабдор шахси, муассиси (иштирокчиси) ёхуд мол-мулкининг мулкдори томонидан шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан банкротликка олиб келиш, яъни тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтириш ёки ошириш, ушбу якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки юридик шахснинг барқарор иқтисодий ночорлигига (банкротлигига) олиб келса, кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

Юқорида қайд этилганлардан иқтисодий судлар томонидан банкротлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш чоғида маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари мавжудлигига алоҳида эътибор қаратишлик лозим бўлади.

Ў[ОКОЗ:

1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.03.00 Юридик шахслар банкротлиги ва санация (шунингдек 09.03.00.00 га қаралсин);

2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.05.00 Судда банкротлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби]

[ТСЗ:

1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик]

OЎзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги “Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 142-сонли қарори мавжуд бўлиб, суд амалиётида «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуннинг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида мазкур қарор қабул қилинган.

Соҳадаги муҳим янгилик сифатида шуни таъкидлаш жоизки, “Юристкадр” телеграмм каналида ёзишича, “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг
2-ўқишидан ҳам ўтган.

Бу қонун ҳозирда амалда бўлиб турган “Банкротлик тўғрисида”ги қонуннинг ўрнида кўрилмоқда. Яъни, агар янги лойиҳа қабул қилинса, “Банкротлик тўғрисида”ги қонун ўз кучини йўқотади.

Янги лойиҳада оғир аҳволга тушган корхоналарни соғломлаштириш, иш ўринларини сақлаб қолиш каби баъзи муҳим янгиликлар бор. Лекин, асосий ўзгаришлар: “банкротлик” сўзининг қулоққа хунук эшитилиши билан боғлиқ бўлса керак.

 

Б.Парпиев,

Риштон туманлараро иқтисодий суди ходими.