Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“СОЛИҚЧИ – ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ”: “ФЕРГАНА-СПИННИНГ” МЧЖГА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИЛДИ

×

 2021-12-23 15:54:34    536

PDF yuklash
Chop etish


“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили бугунги кунда солиқ идоралари фаолиятидаги асосий йўналишга айланиб улгурди. Бинобарин, Бағдод тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан хам тадбиркорларга кўмак берилиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш кўлами кун сайин ортиб бормоқда.

Бағдод тумани Давлат солиқ инспекцияси Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш шўъбаси ходимлари аралашуви билан тумандаги “Фергана-Спиннинг” МЧЖнинг  қўшилган қиймат солиғидан ҳосил бўлган ортиқча 6.0 млрд. сўм пул маблағлари жамиятнинг ҳисобрақамига ўз эхтиёжларига сарфлаши учун қайтириб берилди. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси хамда туман инспекцияси ходимларининг амалий ёрдами билан ушбу маблағ қайтарилгач, жамият бу маблағни туманда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг 2021 йил пахта ҳосилидан бўлган қарздорлиги, жамиятнинг кредитдан бўлган қарздорликлари ва бошқа зарурий харажатларга йўналтириш имконияти яритилди.

 

С.НУРМАТОВ,

Бағдод тумани Давлат солиқ инспекциясининг

Тадбиркорларни қўллаб-қуватлаш шўъбаси бошлиғи.