Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”: Юқори Мирзаобод жадал ривожланаётган ҳудудга айланмоқда

×

 2022-08-08 13:28:47    318

PDF yuklash
Chop etish


Мўътабархон ая Келдиева “Юқори Мирзаобод” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Тонг ифори” номли кўчасида яшайди. Турмуш ўртоғи билан бу ерни Ватан қилганларига 20 йилдан ошди. Кўчиб келган вақтларида бу томонларда на йўл, на ичимлик суви ва на электр бор эди. Яқин-яқингача сувни нариги маҳалладан ташиб келтирган аҳоли бугунги ўзгаришлардан, бунёдкорлик ишларидан мамнун (батафсил видеода).

- Раҳбарларимизга раҳмат: қишлоқ шароитида шаҳардагилардан кам яшамаяпмиз, - дейди ҳожи ая биз билан суҳбатда. – Сувимиз бор, электримиз бор, газ баллонларимизни вақтида келтириб беришяпти. Мана энди, ички йўлларимиз ҳам асфальт бўлиб, шаҳарча қиёфасига кириб қолди кўчаларимиз. Яқинлашиб келаётган байрам олдидан биз учун жуда катта туҳфа бўлди бу ишлар биз учун.

Дарҳақиқат, ушбу маҳалла Бағдод туманида жадаллик билан ривожланаётган ҳудудлардан бирига айланиб бораётир. “Маҳаллабай” ўрганишлар асосида аниқланган муаммо ва таклифлар босқичма-босқич ҳал этилиб, аҳолининг турмуш фаровонлиги юксалмоқда.

Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Шавкатжон Тешабоевнинг маълум қилишича, йил бошидан буён 30 нафар фуқарога тавсияномалар берилиб, жами 455 млн. сўм миқдорида банк кредитлари ажратилишига эришилди. Жумладан, 13 нафар фуқаро учун чорвачилик йўналишида – 250 млн. сўм, 12 нафар фуқарога тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш учун 115 млн. сўм, хизмат кўрсатиш соҳасида 2 нафар фуқарога 22 млн. сўм, паррандачилик, иссиқхона ва асаларичилик билан шуғулланишни истаган фуқаролар учун эса 58 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди.

-Бунинг натижасида, охирги 3 ойнинг ўзида 65 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди, - дейди Ш.Тешабоев. – Шунингдек, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, электр энергияси, газ (суюлтирилган) ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича аҳоли мурожаатлари ҳам ижобий ҳал этилмоқда. Бунда туманимиз ҳокимининг ҳамда корхона-ташкилотлар раҳбарларининг ёрдамлари сезиларли эканини таъкидлаш лозим. Мана, куни кеча маҳалламиздаги ички йўлларнинг 940 метр қисмини тўлиқ асфальтлаш ишлари якунланди. Туман ҳокими Юсуфжон Акбаралиевич шахсан келиб, бу каби бунёдкорлик ишлари яна давом эттирилишини айтганларида халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончи янада қатъийлашди.

Сирожиддин Толибов изланувчан тадбиркорлардан бири. 3 йил олдин “Zamira tex” оилавий корхонасига асос солиб, ҳозиргача самарали фаолият юритмоқда. У Хитой Халқ Республикасидан замонавий тўқув дастгоҳларини келтириб хонадонига ўрнатди ва 7 та иш ўрни яратди. Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш эвазига ишчилар сонини 50 нафарга етказиш Сирожиддиннинг галдаги мақсадларидан бирига айланган.

- Аҳолимиз асосан қалампир етиштириш билан шуғулланади, - дейди МФЙ раиси Абдусамин Исмоилов. – Лекин суғориш тармоқларининг эскиргани, мавжуд ўзанларнинг тозалов-таъмирлашга муҳтожлиги аҳоли томорқаларини суғоришда каттагина муаммо бўлиб турган эди. Туманимиз ҳокимининг ёрдами билан бетон қувурлар янгиланди, ариқ ва зовурлар қайта кавланиб-тозаланди. Натижада, 250 дан зиёд хўжаликда томорқани суғориш билан боғлиқ узоқ йиллик муаммомиз ҳал бўлди.

Инфратузилмани ривожлантириш ҳамда коммунал соҳани тартибга солиш ҳам муҳим вазифалардан саналади. Чунончи, маҳаллада электр таъминотини яхшилаш мақсадида 0,8 км. узунликда янги тармоқ тортиш, 25 та эскирган таянчларни алмаштириш ҳамда 45 та кўча чироқларини ўрнатиш режалаштирилган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.