Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодлик олим илмий сафар билан кўҳна қитъага борди

×

 2022-08-09 13:28:13    305

PDF yuklash
Chop etish


Бағдодлик Эркинжон Каримов – физика-математика фанлари доктори, илм-фан соҳасида кўплаб ютуқларга эришган, ўнлаб илмий мақолалар ва рисолалар муаллифи. Ҳозиргача дунёнинг кўпгина ривожланган давлатларида ташкилланган халқаро анжуманларда, нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида илмий маърузалари билан қатнашган. Айни кунларда Бельгия давлатида илмий сафарда бўлиб турган олим билан боғландик.

- Бу галги сафаримиз бир ярим ойга мўлжалланган. Мақсад – туниқли профессор Michael Ruzhansky нинг халқаро илмий гуруҳидаги олимлар билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шу билан бирга, докторантимиз Баҳодир Тоштемировнинг диссертациясини ҳимояга топширишдан иборат. Бўш вақтларимда қўҳна қитъада жойлашган турли шаҳарларни томоша қилиб, дунё халқларининг урф-одатлари, маданияти ва тарихини ҳам ўрганяпман. Масалан, айни пайтда Париж шаҳридаман. Бунгача Люксембург давлатида ва Германия пойтахтида маълум муддат турдим. Эртага, насиб бўлса, Амстердамга боришни режалаганман.

Ҳар бир давлатнинг ўзига хос жиҳатлари бор. Қадимий шаҳарсозлиги, обидалари, табиати ва қадриятларида ҳам фарқ яққол сезилади. Мисол учун, Берлин кўчалари нисбатан кенг, одамлар йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилади. Жамоат транспортлари жуда тартибли ҳаракатланади, умуман, немисча тартиб-интизомнинг гувоҳи бўласиз. Лекин Париж ҳақида бундай дея олмайман. Шундай бўлса-да, бундаги ҳаётнинг жадаллиги, биноларда архитектуравий ечимларнинг ноанъанавийлиги кишини ҳайратга солади. Хуллас, таассуротлар бир дунё...

Маълумот учун: Эркинжон Каримов ҳозирда Фарғона Давлат университетининг математика-информатика факультети доценти сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. У илк хорижий сафарини 2004 йилда Берлин эркин университетида ўтказилган халқаро анжумандаги иштироки билан бошлаган бўлса, ҳозирга қадар Туркия (2007 й.), АҚШ (2008 й.), Англия (2009), Испания (2010 й.), Германия (2011 й.), Италия (2012 й.), Хитой Халқ Республикаси (2013 й.), Жанубий Корея (2014 й.), Оман (2015, 2017, 2018, 2020 йй.), Шотландия, Ҳиндистон, Австрия (2016 й.) ҳамда Бельгия (2019 й.) давлатларида илмий сафарларда бўлишга улгурди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.