Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

74 ёшли онахон кунига 100 килога етказиб пахта теряпти

×

 2022-09-21 17:47:27    235

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Зафаробод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Инобатхон ая Абдуқодирова пахта йиғим-терими бошланибдики, ҳар куни 100 кило нари-берисида пахта териб, заҳматли меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олишга муносиб ҳисса қўшяпти. Масъулларнинг хабар беришича, 74 ёшли Инобатхон ая бугун (21 сентябрь) “Темур Малик” фермер хўжалиги пахта майдонида терган пахтаси 96 кг.ни ташкил қилган.

- Ҳар йили теримга чиқаман, мавсум охиригача 6-6,5 тоннага етказиб пахта тераман, - дейди Инобатхон ая. – Топган пулим рўзғорга асқатади: болаларнинг кийим-кечаги, бошқа кам-кўстларини шу терим пулим "кўтаради". Бундан ташқари, қиш мавсуми учун кўмир сотиб олишгаям бемалол етади. Маҳалла ёрдам берармикан, деб уйда ўтиргандан кўра ҳалол меҳнат билан пул топишнинг гашти бошқача бўлади, ука...

Туман ҳокимлиги вакили Жонибек Хаджаев бугун Инобатхон ая Абдуқодирова сингари бир гуруҳ илғор теримчиларга эсдалик совғалари улашди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.