Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фуқаролар учун туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди

×

 2023-01-17 17:07:08    162

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон  Хусаинов аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида фуқаролар учун навбатдаги қабулини ўтказди.

Туман ҳокимининг ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этган қабул давомида фуқаролар томонидан турли масалаларда билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича зарур чоралар белгиланди. 

Қабулда фуқаролар томонидан уй-жой олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, кадастр, банк кредитлари, моддий ёрдам, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш, деҳқончилик ва тадбиркорлик учун ер ажратиш каби масалаларга оид таклиф ва мурожаатлар билдирилди.

Қабулда 40 нафар жисмоний ва юридик шахс иштирок этиб, улар томонидан билдирилган турли йўналишдаги масалалар ҳар томонлама кўриб чиқилди. 

Муаммоларнинг аксариятига қабул чоғида ижобий ечим топилди. Ижроси маълум муддат ва қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

Қабул якунида ҳар бир мурожаат таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.