Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги электрон тижорат платформаси экспорт кўламини оширишга хизмат қилади

×

 2023-03-03 17:39:13    168

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида "Net Work Shop" электрон тижорат платформасининг тақдимоти ўтказилиб, мазкур платформа ҳақида тадбиркорлар ҳамда экспортчи корхоналар вакилларига батафсил маълумотлар берилди.

"Buvayda Network" МЧЖ томонидан яратилган мазкур электрон платформа Ўзбекистондаги кичик ва ўрта экспортёр компанияларга ўз маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этиш учун ишончли ва муваффақиятли хорижий ҳамкорларни осонлик билан онлайн тарзда топиш имконини беради. Бунинг натижасида эса экспорт географиясининг кенгайиши, экспорт ҳажми ўсиши ва умуман мамлакат иқтисодиёти ривожланишига эришилади.

- Мазкур платформасининг муваффақиятли фаолияти мамлакатимизнинг Марказий Осиёда электрон тижоратни ривожлантириш бўйича юқори динамикани белгиловчи давлат сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшади, - дейди Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи - туман ҳокими ўринбосари Шерхон Камолдинов. - Таъкидлаш керакки, платформа орқали дунёнинг исталган нуқтасида туриб маҳсулотлар ва хизматларни таклиф қилиш, бизнес ҳамкорлар, янги халқаро бозорлар топиш мумкин. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон маҳсулотлари экспорти ҳажмини оширишга, пировардида, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилишига ишонаман.

Учрашувда Фарғона вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Мирзаев, кичик саноат зоналари дирекцияси раҳбари ўринбосари Н.Умаров ҳамда “Net Work Shop” электрон тижорат платформаси асосчиси А.Эргашев иштирок этди.  

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.