Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ҳаётимиз гули, офтоби - аёл” номли байрам тадбири ташкил этилди

×

 2023-03-07 18:45:16    186

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Ҳаётимиз гули, офтоби - аёл” номли байрам тадбири ташкил этилди.

Турли соҳаларда ҳалол меҳнат қилиб, муносиб обрў-эътибор қозонган фидойилар, дуогўй онахонлар ва лобар опа-сингилларни файзли дастурхон атрофида жамланган тадбир аввалида туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов байрам билан барча мунис ва мўътабар аёлларни қутлади. 

– Аввало, сизларни, сизларнинг тимсолингизда мўътабар онахонларимиз, мунис опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан туманимиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий муборакбод этаман! Биз бугун ўзининг фидокорона меҳнати, эришган улкан ютуқлари, давлат ва жамоат ишларидаги фаол иштироки, ибратли фазилатлари билан халқимиз ўртасида обрў-эътибор қозонган кўплаб опа-сингилларимизнинг номларини ҳурмат билан тилга оламиз. Баҳорнинг илк байрами муносабати билан туманимизнинг дилбар, фидойи ва меҳрибон хотин-қизларига шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Сиз ҳар жабҳада илғор, ташаббускор, ибратлисиз, – деди туман ҳокими ўз сўзида.

Тумани ҳокимлиги томонидан ташкилланган тадбирда қатнашган аёлларга байрам совғалари тақдим этилди.

Тадбирнинг бадиий қисми барчага байрамона кайфият улашди. Элимиз суйган санъат усталари, таниқли хонандалар, туман маданият ва туризм бўлими ходимлари ижросида янграган қўшиқлар армуғони гўзаллик ва нафосат соҳибалари учун чинакам туҳфа бўлди. Иқтидорли ёшлар муқаддас аёл, мўътабар она, обод Ватан ва истиқлолимизни мадҳ этувчи тароналари билан даврага файз бағишлади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.