Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 92 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қароқчитолда субсидия асосида қудуқ бурғуланди

×

 2023-03-07 18:50:19    205

PDF yuklash
Chop etish


Қадимдан ота-боболаримиз эл дастурхонининг файзли-баракали, бозорларимиз тўкин-сочин бўлиши, оила даромади ошишининг асосий омили - томорқа, деб билишган.

– Маҳалламиз аҳолиси ҳовлиларда истиқомат қилади, – дейди "Қароқчитол" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Иззатулло Тошпўлатов. – Ҳар бир хонадонда томорқа мавжуд. Албатта, заминимиз серҳосил. Тупроқ-иқлим шароити тўрт фаслда ҳам сабзавот экинлари етиштириш учун ғоят қулай. Хонадон эгалари турли сабзавотлар экиб, имкон қадар деҳқончилик қилинади. Аммо бугунги кунга келиб сув тақчиллиги сезилаётганди. Бу эса экинларни суғоришда бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Чиндан ҳам, маҳаллада оқар сув тақчиллиги муаммоси мавжуд. Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши жамғарма маблағлари ҳисобидан томонидан аҳоли томорқаларини суғориш учун ерости сувларига қудуғи бурғуланди.

Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда мамлакатимизда мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва турмуш даражасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, томорқа ерларидан унумли фойдаланиш мақсадида аҳоли томорқасини суғориш учун субсидия ажратиш орқали қудуқлар қазишга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бинобарин, Қароқчитолда ана шундай қудуқ қазиш ишлари учун 150 миллион сўм субсидия ажратилди. Натижада, маҳалладаги 175 дан зиёд хўжаликда томорқалардан самарали фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. 

Маълумот учун: аҳоли мурожаатлари асосида, ўтган 2022 йилда ҳам ушбу маҳаллада ана шундай қудуқ қазилиб, 200 га яқин хўжаликнинг томорқаларни суғориш билан боғлиқ муаммоси ижобий ҳал  қилинган эди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати