Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Обод юрт” маҳалла фуқаролар йиғинида 3 та кўча асфальтлашга тайёр

×

 2023-03-09 18:05:49    208

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ишлари давом этмоқда. Бинобарин, туманнинг 1-сектори таркибидаги "Обод юрт" маҳалла фуқаролар йиғинида ички хўжалик йўлларининг 2,9 километрлик қисми шағаллаштирилиб, асфальт ётқизишга тайёр ҳолга келтирилди.

- Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг  2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли Қарорига асосан, ҳудудимизда 3 та кўчани асфальтлаш учун 1 млрд 305 млн. сўм маблағ ажратилди, - дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Абдуназар Салимов. - Режага биноан, Тинчлик кўчасида 950 метр, Мустақиллик кўчасида 1 минг 700 метр, Навбаҳор кўчасида эса 250 метр йўл асфальтланади. Юз бераётган бу ўзгаришлар маҳалламиз ўз номига муносиб бўлиши ҳамда аҳоли турмушининг фаровонлашувига хизмат қилади.

Таъкидлаш керакки, маҳаллаларда йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари ва Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, шу кунга қадар тумандаги 18 та маҳаллада 24,3 километр ички йўлларга шағал ётқизилган. Уларни асфальтлаш ишлари босқичма-босқич давом эттирилади

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.