Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда 700 нафардан зиёд ҳаваскор спортчини жамлаган мусобақага старт берилди

×

 2023-03-11 16:41:33    206

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани "Марказий" ўйингоҳида спортнинг бел олиш ва уч кураш тури бўйича ўсмирлар ҳамда қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.  Мустақил Ватанимиз мадҳияси билан дебоча олган тантанали маросимни туман ҳокимининг Бағдод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосари Қаҳрамон Миртазақулов очиб берди ҳамда иштирокчиларга муваффақият тилади.

Ўзбекистон бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик тақвим режасидан ўрин олган мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 700 нафардан зиёд ёш полвонлар ғолиблик учун курашади. 

Мусобақа регламентига кўра, бел олишнинг халқа – чалиш, халқа – чалишсиз йўналишларида белгиланган вазн тоифалари бўйича баҳслар муросасиз кесиши кутилмоқда. Шунингдек, уч кураш бўйича "белбоғли" ва "белбоғсиз" йўналишларида ҳам янги иқтидорлар кашф этилишига ишониляпти. 

Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон белбоғли, бел олиш ва уч кураш миллий ассоциацияси Бош котиби Носир Азизов иштирок этди.

Маълумот учун, 14 мартга қадар давом этадиган Ўзбекистон чемпионати якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.