Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Яхшиям сиз борсиз, яхши одамлар"

×

 2023-03-16 18:16:00    191

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар туризми ҳафталиги” доирасида тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 130-сонли мажлис баёнига мувофиқ, 2023-йил 21-31 март кунлари ўтказиладиган “Маҳорат дарслари” рeжа-жадвали асосида бугун Бағдод туманидаги “Covorking” биносида ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Республика “Маънавият ва маърифат” маркази Бағдод тумани бўлинмаси ташаббуси билан, туман Ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкилланган тадбирга истеъдодли шоир, бағдодлик ижодкор Баҳром Исмоил таклиф этилди.

"Яхшиям сиз борсиз, яхши одамлар" деб номланган  ижодий учрашувда ўз ижодидан намуналар ўқиб берган шоир шeърият шайдоларини қизиқтирган бир қанча саволларга жавоб қайтарди.

Бўлинма раҳбари Исломжон Аҳмедов ва АКМ раҳбари Муаттархон Умарова ижодий кеча меҳмонига ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширишди,- дея хабар бермоқда Маънавият маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Олимжон Хатамов.