Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТЎҒИНЧИДА “САМОХОД” СУВ ЧИҚДИ

×

 2021-05-12 23:09:37    816

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Қўштегирмон-2” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Тўғинчи кўчасида яшовчилар кўпдан буён ичимлик сувини 1-1,5 чақирим масофадан ташиб келтиришган. Қишнинг ёғин-сочинли кунларида шунча йўл босиб, бир челак-ярим челак сувли бўлиш ҳудуд аҳолиси учун яхшигина ташвишга айланарди.

Туман ҳокими Восилжон Назаров ва сектор раҳбари – туман ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Ҳасанов тўғинчиликлар билан учрашиб, ҳудудда “маҳаллабай” ўрганишлар олиб борган маҳалда ана шу муаммо кўндаланг бўлди. Ечилмайдиган масала, ҳал бўлмайдиган муаммонинг ўзи йўқ – бажарамиз! – деган эди ўшанда масъуллар.

Шундан сўнг Тўғинчида иш бошланди: “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ туман бўлими мутахассислари томонидан тик артезиан қудуғини қазиш учун муносиб жой танлаб олинди. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилган 250 млн. сўм эвазига 240 метр ер остидан “ўзиоқар” ичимлик суви чиқарилди.

- Қазиш ишлари 20 кун давом этди, - дейди “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ туман бўлими бошлиғи Зафаржон Усмонов. – Ҳозир ушбу қудуқдан соатига 1 минг 600 куб тоза ичимлик суви чиқяпти. Бу миқдор секин-аста кўпайиб боради. Энг асосийси, бу қудуқ “самоход” бўлиб, бунда электр сарфига мутлақо эҳтиёж йўқ. Насиб бўлса, тез орада тормоқ тортиш, хонадонларга ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари ҳам бошланади.

Иброҳимжон ота Раҳматов - Тўғинчининг катталаридан. У кишининг айтишича, янги қудуқ маҳаллий аҳоли учун муносиб ҳайитлик бўлди. Энди яқин-атрофдаги 350 дан зиёд хўжаликда ичимлик суви билан боғлиқ муаммо бўлмайди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.