Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Вилоят ҳокими Гулистон йўлдош шаҳарчасидаги қурилиш ишларини жадаллаштириш лозимлигини таъкидлади

×

 2021-06-15 21:34:04    683

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Бағдод туманидаги Гулистон йўлдош шаҳарчасида давом этаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, қурилиш корхоналари ва лойиҳа ташаббускорлари билан учрашди.

Гулистон қишлоғи улкан бунёдкорлик майдонига айланган. Кун сайин кўкка бўй чўзиб бораётган кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектлари гулистонликларнинг ҳайратига, завқ-шавқига сабаб бўлаётир.

Дастлабки босқичга кўра, ҳудудда 61 та кўп қаватли турар-жой бинолари қурилади. Ҳозирда уйларнинг аксарида ғишт териш ишлари давом этмоқда. Қурилиш ишларига 1 минг 97 нафар қурувчи-уста ҳамда 69 та махсус техника жалб этилган.

- Лекин бу – кам, - деди Х.Бозоров. – Ишни 2 сменада ташкиллаш, қўшимча қурувчилар ва техник воситаларни жалб этиш ҳисобига, жараённи янада жадаллаштириш лозим. 10 июль – охирги муддат!

Ҳудудда ижтимоий соҳа объектлари қурилиши ҳам давом этяпти. 420 ўринли мактабнинг 1-қаватида ҳамда маданият саройида ғишт териш ишлари, мактагача таълим ташкилотида эса пойдевор ишлари тўлиқ якунланган. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан таклиф қилинган лойиҳалар қурилиши ҳам олдинма-кетин олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими қурилиш корхоналари раҳбарлари ва лойиҳалар эгалари билан бирма-бир суҳбатлашар экан, уларнинг салоҳияти ва имкониятларини таҳлил қилди. Шунингдек, коммуникация тармоқлари қурилишини қисқа фурсатларда сифатли якунлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.