Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бир марталик моддий ёрдам пуллари тўлаб бериляпти

×

 2021-08-24 18:13:14    942

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Бағдод туманида истиқомат қилаётган минглаб фуқароларнинг диллари обод бўлди. Чунки Президентимизнинг ҳар бир фуқарога бераётган эътибори фуқароларимизнинг дилларига қувонч ила кирмоқда.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ишларни давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш бўйича харажатларини қоплаш мақсадида тумандаги “темир дафтар”га киритилган 263 та оиланинг 18 ёшгача бўлган 474 нафар фарзандларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан, жами 237 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Бундан ташқари, Пенсия жамғармаси туман бўлими томонидан 18 ёшга тўлмаган ногиронлиги мавжуд 760 нафар, боқувчисини йўқотган 1 минг 497 нафар боланинг ҳам ҳар бирига 500 минг сўмдан, жами 2 минг 257 нафар болага 1 млрд. 128 млн. 500 минг сўм миқдорида маблағ молиялаштирилиб, тўлаб берилди.

Бу каби кўрсатилаётган ёрдамлар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун қувонч бағишлаяпти. Улар берилган бир марталик моддий ёрдам пулларини фарзандларининг мактаб кийими ва ўқув-қуроллари сотиб олишга катта ёрдам бўлишини таъкидлашди.

Дилфузахон Султонова туманнинг “Хитой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшайди. Айтишича, турмуш ўртоғи ёлланма ишчи, ўзи эса 4 нафар вояга етмаган фарзандларининг тарбияси билан банд. Шу боис, “темир дафтар”га киритилган мазкур оилага 2 млн. сўм бир марталик моддий ёрдам пули берилди. Фуқаро ўз оиласига кўрсатилган доимий кўмак учун минатдорлик изҳор қилди.

Сектор раҳбарларининг алоҳида назорати билан, моддий ёрдам пуллари вакиллар орқали фуқароларга топширилмоқда.

 

Собитали СОБИРОВ,

Пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи.