Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ САЙЛОВИ ЯКУНИГА БАҒИШЛАНГАН БРИФИНГ ТАШКИЛЛАНДИ

×

 2022-06-01 17:53:50    339

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида 16-28 май кунлари ўтказилган маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари хусусида брифинг ташкил этилди. Унда туман сектор раҳбарлари, сайловда халқ ишончини қозонган раислар, ҳудудлардаги хотин-қизлар фаоллари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Йиғилишда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ва сектор раҳбарлари сўз олиб, маҳалла институти фаолиятини янада такомиллаштириш, ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини барвақт олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкиллаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича маҳалла жамоатчилиги зиммасига юклатилган асосий вазифалар ҳақида фикр юритдилар.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси Исломжон Аҳмедовнинг ахборотида таъкидланишича, туманда сайлаш ҳуқуқига эга фуқаролар сони 134 минг 147 нафарни, сайланган вакиллар сони эса (умумий сайловчилар сонининг камида 12 фоизи) 16 минг 98 нафарни ташкил этган. Шундан 12 минг 344 нафар вакил (76,7 фоиз) сайловда қатнашиб, ўзлари муносиб деб топган номзодларга овоз беришди.

Сайланган раисларнинг 40 нафари биринчи марта, 19 нафари қайта сайланган. Сайланган раисларнинг 3 нафари аёллар, 1 нафари маҳаллий кенгаш депутатидир.

Раисларнинг 56 нафари олий маълумотга эга. Сайланганлардан 30 нафари 40-55 ёш, 26 нафари 55-65 ёш, яна 3 нафари 65 ёшдан юқори бўлган фуқаролар ҳисобланади.

Раисларнинг 24 нафари касби бўйича ўқитувчи, 9 нафари иқтисодчи, 11 нафари муҳандис, 3 нафари ҳуқуқшунос, 1 нафари агроном, 1 нафари қурувчи, 1 нафари санъаткор ва 9 нафари бошқа соҳа вакилларидир.

Брифинг якунида маҳалла раисларининг келгуси фаолиятида давомли муваффақиятлар тиланди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.