Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Бағдод тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Абдураҳмоновнинг ҲИСОБОТИ

×

 2022-07-04 16:45:45    329

PDF yuklash
Chop etish


Тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш ва бизнес юритишни соддалаштириш мақсадида Президентимизнинг 2022 йил 28 июндаги ПФ-162-сонли Фармони билан солиқ маъмуриятчилигига қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, 2022 йил 1 июлдан фойдаланилмаётган кўчмас мулк объектларига таъсирчан солиқ механизмини қўллаш бекор қилинди. Шунингдек, ҚҚС маъмуриятчилиги соддалаштирилиб, мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС гувоҳномасини солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан автоматик равишда бериш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

Бундан ташқари, юқоридаги фармон билан 2023 йил 1 мартга қадар ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида товарлар (хизматлар) идентификация кодлари (МХИК)ни нотўғри акс эттирганлик учун молиявий жарима қўлланилмаслиги белгилаб қўйилди. Албатта, бу каби ўзгаришлар тадбиркорлар учун қўшимча имкониятлар яратади.

Шу ўринда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида Бағдод тумани ДСИ ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтмоқчиман.

Айни пайтда мунтазам равишда тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 2022 йил 1-ярмида Бағдод тумани ДСИ томонидан 1 минг 830 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган 1 минг 761 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Биз, солиқ идоралари ходимлари тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз. Тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан (+99891) 153-37-73 (тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси) рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.