Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда журналистлар ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкилланди

×

 2022-07-15 20:10:00    308

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкил этилди. Дастлаб “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган фуқаролар муаммолари билан ишлаш самарадорлиги” (“Матқулобод” МФЙ мисолида) мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов, ҳокимнинг тегишли ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. 
Таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маҳаллада 93 нафар хотин-қиз белгиланган тартиб ва мезонлар асосида “Аёллар дафтари”га киритилган бўлса, шу кунга қадар уларнинг 72 нафарига 1 млн. 200 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 1 нафар аёлга 33 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиб, томорқасида иссиқхона барпо этилишида кўмаклашилди, яна 1 нафарига субсидия асосида тикув машинаси берилиб, бандлиги таъминланди. Деҳқончиликка қизиқадиган 12 нафар хотин-қизлар учун 10 йиллик ижара асосида экин ер майдонлари ажратилиб, қўшимча даромад олишлари учун имкон яратилди.  -  Маҳаллада хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аёлларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини оширишга қаратилган амалий ишларимиз давом этмоқда, - дейди хотин-қизлар фаоли Мавжудахон Юнусалиева.
Ёшлар етакчиси Диёрбек Мўминжоновнинг маълум қилишича, маҳаллада келажагимиз ворисларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар ўрганиш ва тадбиркорликка йўналтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар иқтидорларини рўёбга чиқариш учун етарли шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш борасида ҳам аниқ манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида “Ёшлар дафтари”га киритилган 14 нафар йигит-қизнинг 2 нафарига субсидия асосида меҳнат қуроллари олиб берилди, 1 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди, 4 нафар талаба учун тўлов-контракт суммасининг бир қисми тўлаб берилди. Шунингдек, деҳқончиликка иштиёқи бўлган 7 нафар ёшларга 10 йиллик ижара асосида экин ер майдонлари ажратилиб, бандлиги таъминланди. Бу экин майдонларида етиштирилган ҳосилдан ўртача 3-3,5 млн. сўмдан даромад олишга эрилди. 
Матбуот анжумани давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Шундан сўнг журналистлар ва блогерлар учун маҳаллада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар билан манзилли танишиш учун пресс-тур ташкилланди.
-  Маҳаллада мавжуд аҳоли хонадонларини хатловдан ўтказиш давомида ҳар бир оиланинг ижтимоий аҳволи, томорқадан фойдаланиш кўникмаси ва тадбиркорликка бўлган иштиёқи бўйича ўрганишлар олиб бордик, - дейди маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Валижон Бозоров. – Натижада, 125 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланиб, уларнинг 111 нафари доимий, 14 нафари эса мавсумий иш ўринларига жойлаштирилди. Бундан ташқари, юридик шахс сифатида 8 та тадбиркорлик субъекти ҳамда 61 та якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек, “Гулнора Матқулобод бодомлари” номли кооперация ташкил этиб, бунга 130 нафар хотин-қизлар касаначилик асосида бириктирилди. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, “устоз-шогирд” анъанасини узвий давом эттириш, доимий иш билан банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Шу куни пресс-тур иштирокчилари маҳаллада янги қуриб битказилган, турли маросимлар ва тадбирлар ўтказишга мўлжалланган муҳташам бинонинг тантанали очилиш маросимида қатнашдилар. Фуқаро Алижон Тиллаволдиев томонидан қуриб битказилган тўйхона энди матқулободликларнинг энг қувончли кунларига гувоҳ бўлади. Айтмоқчи, бинони қўшимча жиҳозлаш ва зарур ашёларни харид қилиш учун фуқарога 21,9 млн. сўм банк кредитини олишда яқиндан ёрдам кўрсатилди.
Пресс-тур иштирокчилари “Гулнора Матқулобод бодомлари” номли кооперация фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.