Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Қолоқ” майдонларда қўшимча озиқлантириш ишлари олиб борилмоқда

×

 2022-08-03 18:45:46    289

PDF yuklash
Chop etish


Ғўза парвариши бўйича эълон қилинган “Долзарб 30 кунлик” тадбирлари доирасида Бағдод туманида мавжуд “қолоқ” майдонларда қўшимча озиқлантириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, бугун туманнинг Уч уй массиви ҳудудида фаолият юритувчи фермер хўжаликлари ғўза майдонларини маҳаллий ўғит билан озиқлантириш учун махсус техника воситалари жалб этилди.

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Жуманазар Аҳмедовдан олинган маълумотларга кўра, жорий йилда ушбу ҳудудда 45 та фермер хўжалиги тасарруфидаги экин майдонларининг 903 гектарида асосан “Наманган-77” навли ғўза парвариш қилинмоқда. Ушбу майдонларнинг 496 гектарида (55 фоиз) агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилгани боис, ғўзалар баравж ривожланмоқда. Шунингдек, 307 гектар майдон (35 фоиз) – “ўрта”, 97 гектар майдон эса “қолоқ” тоифасига киритилган.

-  Шу кунларда бутун диққат-эътиборимиз “қолоқ” майдонларни “ўрта”, “ўрта” майдонларни эса “яхши” тоифасига олиб чиқишга қаратилган, - дейди Ж.Аҳмедов. – Бунда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, вилоят 3-сектор раҳбари, полковник Муҳиддин Жўраев ҳамда туман сектор раҳбарлари ҳам яқиндан амалий кўмак бермоқдалар. Бугун 7 та фермер хўжалигининг “қолоқ” деб топилган майдонларида суғориш ишлари маҳаллий ўғит оқизиш билан олиб борилди. Бунинг учун 10 та махсус техника воситалари жалб қилинди. Шунингдек, ривожланишдан ортда қолаётган майдонларнинг ҳар гектарига қўшимча 100 килограммдан азотли ўғитлар етказиб берилиб, 8 та культиватор техникаси ажратилди.

Қўшимча озиқлантириш ишлари 3 кун давом этади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.