Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қишлоқ мактабида ўқувчиларга фотография санъати ўргатилмоқда

×

 2023-03-02 20:22:55    196

PDF yuklash
Chop etish


Тумандаги 30-умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Иномжон Усмонов фотография санъатига қизиқувчи ўқувчиларга ушбу касб сир-асрорларини мукаммал ўргатишга киришди. Мактаб маъмурияти томонидан назарий ва амалий машғулотлар учун алоҳида хона ажратилиб, зарур жиҳозлар билан таъминланди.

- Ёшларда фото-видео санъатига бўлган иштиёқ кучли. Фотография ва видео тасвирга олиш санъати тарихи ҳамда бугунги замонавий техник воситалар ўқувчилар учун қизиқ, албатта. Шу сабабли, соҳада орттирган узоқ йиллик тажрибам асосида, машғулотларни бошладик. Бу касбга қизиқувчи ёшлар сафи кун сайин ортиб бормоқда, - дейди Иномжон Усмонов.

Директор Раънохон Имомованинг маълум қилишича, ўтган йили мактабда қўшимча ўқув биноси қуриш таклифи “Очиқ бюджет” ахборот порталига киритилиб, етарли миқдорда овоз тўплангач, лойиҳани амалга ошириш учун 920 млн. сўм маблағ ажратилди. Янги ўқув йилида фойдаланишга топширилган бинода касб-ҳунар устахоналари ташкил этилди ва ҳозирда ўқувчилар учун 8 турдаги касб-ҳунар ўргатилмоқда.

- 3-сектор раҳбари томонидан 5 та замонавий тикув дастгоҳлари, ошхона анжомлари ва бошқа зурар жиҳозлар олиб берилди, - дейди мактаб директори Р.Имомова. – Қизларга тикувчилик, каштачилик, ҳамширалик, пазандалик каби касб-ҳунарлар ўргатилаётган бўлса, ўғил болаларни иссиқхоначилик, кўкаламзорлаштириш, ғишт терувчилик, фотография каби йўналишларга жалб қилмоқдамиз. Мазкур йўналишлардаги машғулотларга 387 нафар ўқувчи доимий қатнашяпти.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиздаги таълим муассасаларида ёшларни камида иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш устувор вазифа этиб белгиланган. Эътиборлиси, Бағдод туманида ҳам бу борада аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларнинг амалий ижроси таъминланмоқда. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот химзати.