Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оналик ва болалик муҳофазаси - доимий эътиборда

×

 2023-03-06 17:30:14    209

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Халқ Демократик партияси томонидан ўтказилаётган соғломлаштириш лойиҳаси шундай номланади. Лойиҳа доирасида навбатдаги тадбир партиянинг Бағдод тумани Кенгаши ташаббуси билан энг чекка ҳудудлардан бири - "Дашт" маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди. 

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмасининг тиббий-ижтимоий бригадаси мутахасислари ушбу маҳаллага ташриф буюрдилар. Улар ҳудудда яшовчи аёллар ва ўсмир қизларни, бўлажак оналарни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. Бу жараёнда асосий эътибор эҳтиёжманд оилалар вакилллари ҳамда "Аёллар дафтари"да турган хотин-қизларга қаратилди.

- Ушбу тиббий кўрикни ўтказишдан мақсад, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш, жумладан, аёллар ва ўсмир қизларни соғломлаштиришдан, бўлажак оналарнинг репродуктив саломатлигини яхшилашдан иборат. Бундан ташқари, бирламчи санитария муассасаларидаги "Аёллар маслаҳатхоналари"  фаолиятини ўрганиш, аниқланган муаммоларни партия гуруҳлари, доимий комисссиялар йиғилишларида кўриб чиқиш, зарур ҳолларда маҳаллий кенгашлар сессияларида кўриб чиқиш режалаштирилган, - дейди ЎзХДП туман Кенгаши раиси Дониёржон Ҳамроқулов. 

Маълумот ўрнида, "Дашт" МФЙдаги тиббий кўрик давомида, 110 дан ортиқ хотин-қизлар шифокорлар назоратидан ўтди. 2 нафар беморга имтиёзли даволанишлари учун йўлланмалар берилди. 25 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси вилоят ҳудудий бўлинмасининг 14 турдаги  дори-дармонлари бепул тарқатилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.