Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Марказий кутубхонага стеллажлар совға қилинди

×

 2023-03-10 19:00:42    190

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокимлиги томонидан ахборот-кутубхона маркази учун 10 дона стеллаж ([немисча, stellage - қўймоқ, жойлаштирмоқ] турли жиҳозлар, масалан, китоб сақлаш учун ясалган сўкичаксимон устма-уст токчалар) совға қилинди. Бу ҳақда марказнинг ахборот-коммуникация технологиялари хизмати раҳбари Ҳафизахон Абдуллаева маълум қилди.

- Юртимизнинг барча ҳудудларида аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, бадиий адабиётлар сони ва китобхонлар салмоғини оширишга катта эътибор қаратилмоқда, - дея таъкидлайди Ҳ.Абдуллаева. - Китобхонларга хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида марказимизга келтирилган янги жиҳозлар бизни жуда қувонтирди, албатта. Бунинг учун ҳокимлик мутасаддиларига раҳмат айтамиз. 

Таъкидлаш керакки, ахборот-кутубхона марказида янги бадиий адабиётлар тақдимотлари, таниқли ижодкорлар иштирокида давра суҳбатлари, болажонлар учун овозли ўқиш машғулотлари, адабий-бадиий кечалар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, "кўчма кутубхона" фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, ходимлар олис ва чекка ҳудудларда яшовчи китобсеварлар учун зарур адабиётларни манзилли етказиб беришяпти.

Маълумот учун: туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ташаббуси билан "Бирга китоб ўқиймиз" деб номланган онлайн танлов эълон қилинган ва мазкур танлов 17 март куни ўтказилиши белгиланган. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.