Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қутлуғ ерга уруғ тушди: Бағдодда чигит экишга киришилди

×

 2023-03-15 18:51:55    185

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Бағдод туманидаги “Серқуёш давр” фермер хўжалиги дала майдонида чигит экиш ишларини қисқа ва мақбул муддатларда сифатли экишга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, соҳага масъул ташкилот ва корхоналар, "FERGHANA-SPINNING" пахта-тўқимачилик кластери, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мутахассислари ва соҳа фахрийлари иштирок этди.

Жорий йилги пахта ҳосили учун туманда 4 минг 850 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган. Чигитни мақбул муддатларда, тез ва сифатли экиб, ундириб олиш мўл ҳосил етиштиришда ўз самараларини беради. Бунинг учун мавжуд техникалар кучидан оқилона фойдаланишга тўғри келади. Шу мақсадда туманда 64 та чигит экиш сеялькаси (шундан 24 таси юқори унумли), 300 та тишли борона таъмирдан чиқарилиб, мавсумга шай қилиб қўйилган.

Мутахассисларнинг фикрича, чигит белгиланган муддатларда экилса, бир текис ва соғлом кўчат олинади. Бунга уруғ юмшоқ, нам ва ҳарорати етарли бўлган тупроққа қадалганида эришилади. Чигитни муддатидан олдин ёки кеч экиш кутилган натижани бермайди. Тупроқ ҳарорати 10 сантиметр чуқурликда 13-14 градусга етганида чигит уруғини қадаш учун энг қулай муддат саналиб, уруғ қисқа кунларда кўтарилишни бошлайди. Туксиз чигит туклига нисбатан 5-6 кун кечроқ экилади.

Семинарда шулар ҳақда сўз юритилиб, мутасаддиларга чигит экишни қисқа муддатларда ва сифатли якунлаш, чигит экиш сеялькаларини ростлаш, ерни экишга тайёрлаш каби муҳим масалалар бўйича тавсиялар берилди.

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шавкатжон Маъмуровга кўра, бу йилги мавсумда туман пахтакорлари ғўзанинг синалган “С-8290”, “Наманган-77” навли ва янги нав уруғларини қадаб, якунда 17 минг 700 тонналик хирмон уйишни мақсад қилишган. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.