Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ МУКОФОТЛАНГАНЛАРНИ ҚУТЛАДИЛАР

×

 2021-07-07 11:52:20    822

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокими Восилжон Назаров бошчилигида сектор раҳбарлари Президентнинг тегишли қарор ва фармонига мувофиқ, давлат мукофоти билан тақдирланган тумандошларимиз хонадонларига бордилар.

2016 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган, ҳозирда Эркин Воҳидов номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатида педагогик фаолиятини давом эттираётган Давлатжон Каримов давлатимиз раҳбарининг 28 июнь кунги қарорига биноан “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди.

- Бу – биргина Чўринди қишлоғининг эмас, балки барча Бағдод ёшларига берилган юксак мукофот, деб ҳисоблайман. Президентим ишончини оқлаш, бу шарафга муносиб бўлиш умримнинг мазмунига айланди, - дейди Давлатжон Каримов.

Ўз навбатида, туман ҳокими Восилжон Назаров ва сектор раҳбарлари давлат мукофоти соҳибининг яқинларига, хусусан, мана шундай мард, тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлаётган, истеъдодли фарзандни камолга етказган ота-онасига чуқур миннатдорлик изҳор қилдилар.

Туманнинг “Олчин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Абдувоҳид Убайдуллаев ҳаётида 30 июнь – “Ёшлар куни” алоҳида аҳамиятга эга. Чунки у айни шу куни Ўзбекистон Республикаси Президенти қўлидан “Шуҳрат” медалини қабул қилиб олди.

- Ҳалигача ҳаяжоним босилмади, - деди ёш экспортёр туман раҳбарлари билан суҳбат давомида. – Менинг озгина меҳнатимга жуда катта баҳо бўлди бу мукофот. Президентнинг эзгу тилаклари, юксак ишончи мени бундан-да улкан марраларга ундайди.


Абдувоҳид 2016 йилда “Бағдод замин асали” деҳқон хўжалигига асос солиб, 240 та асалари оиласи билан фаолият бошлади. Йилдан-йилга хўжалик салоҳияти ортиб, 2019 йилда 5 мингта, 2020 йилда 20 минг 300 та, жорий йилда эса 43 минг 700 та асалари оиласи ҳорижга (Россия ва Қозоғистон) экспорт қилинди.

- Сизнинг бой тажрибангиз бизга қўл келади. Келгусида ҳар бир сектор ҳудудида ғайрат-шижоатли, асаларичиликка қизиқувчи ёшларга зарур шарт-шароитларни яратиб бериб, сизнинг мактабингизни ташкиллаймиз. Соҳага кластер тизимини жорий қиламиз, - деди туман ҳокими.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.