Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қароқчитолда аҳоли хонадонларини махсус QR-кодлар билан рақамлаштириш бошланди

×

 2022-08-04 19:28:33    318

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Қароқчитол” маҳалла фуқаролар йиғинида мавжуд аҳоли хонадонларини махсус QR-кодлар билан рақамлаштириш бошланди. Тўртбурчак шаклидаги оқ-қора белгиларга эга бундай тасвирлар ҳар бир уй рақамида иккитадан бўлиб, бирида хонадонда яшовчилар ҳақида умумий маълумотлар, бошқасида эса хонадоннинг географик жойлашуви (геолокация) ифодаланган.

- Аҳолини рўйхатга олиш, “хонадонбай” ишлаш, оиланинг ижтимоий аҳволини статистик таҳлил қилиш, фавқулодда вазиятларда фуқароларга индивидуал ёрдам кўрсатишда бу каби замонавий ёндошувлар муҳим аҳамият касб этади, - дейди МФЙ раиси Иззатулло Тошпўлатов. – QR-кодларнинг электрон нусхалари турли давлат идораларида ҳам сақланади. Масалан, қайсидир хонадонда кимдир бетоб бўлди ва тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилди. Шифокорлар беморнинг манзили ёки бошқа маълумотларини ана шу QR-кодлар ёрдамида ҳеч қийналмасдан топиши ва ортиқча оворагарчиликларсиз тегишли ёрдамни кўрсатишлари мумкин бўлади.

Раиснинг маълум қилишича, ҳозиргача ҳудуддаги 3 та – Юлдуз, Файзли ва Ҳамжиҳат кўчасидаги хонадонлар шу тартибда тўлиқ рақамлаштирилди. Яқин кунларда Муҳташам, Зиё нур, Сайёра ва Сарбон кўчаларида ҳам рақамлаштириш ишлари бошланади.

Кези келганида таъкидлаш зарур: “Қароқчитол” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли ташаббуси билан кўпгина хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Айни кунларда ҳудудда ичимлик суви билан боғлиқ муаммо ўзаро ҳамжиҳатлик асосида ижобий ечим топмоқда. Маҳалладаги тик артезиан қудуғига сув минораси ўрнатилиб, эндиликда 1,5 км. масофада тармоқ тортиш ишлари бошланиш арафасида. Режадаги ишлар тўлиқ якунлангач, 200 дан ортиқ хонадон ичимлик суви билан таъминланади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.